Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 152-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2009 й.

N 152



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда) 1-бандининг бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 4-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 26-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илова 3-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 269-модда.