Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 01.05.1998 й. 619-I-сон "Янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.1998 й.

N 619-I



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ "ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ

ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қонун ҳужжатлари қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддат ичида янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ диний ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., N 5-6, 100-модда