Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи ишлар вазирининг 07.05.2008 й. 518-сон "Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.05.2008 й. 349-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2008 й.

N 349-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

07.05.2008 й.

N 518


БУЙРУҒИ


Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган

шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш

ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2008 йил 29 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 1997 йил 15 майдаги Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича йўриқномага (1997 йил 4 июнь, рўйхат рақами 349) ўзгартиришлар иловага* мувофиқ киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Ташқи ишлар вазири                                                                В. Норов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 187-модда.