Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1999 й. 178-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1999 й.

N 178


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ

ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ҳамда уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари ўз комиссиялари ишини Намунавий низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш бўйича масалаларга доир материалларнинг сифатли ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 апрелдаги

178-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


I. 1-илова - "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби"да:


1. 1-банд "хорижий фуқаролар" сўзларидан кейин "шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 10-банднинг биринчи хат бошидаги, 10-банднинг биринчи хат бошига изоҳдаги, 11-банднинг биринчи хат бошидаги, 12-банднинг биринчи хат бошидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хат бошиларидаги "чет эл паспортини", "чет эл паспорти" сўзлари тегишли равишда "миллий паспортни", "миллий паспорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 15-банднинг биринчи хат бошидаги "ва фуқаролиги бўлмаган шахслар" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 16-банднинг тўртинчи ва бешинчи хат бошиларидаги "ва фуқаролиги бўлмаган шахслар" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 19-банднинг "е" кичик бандидаги "ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


II. 2-илова - "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари"да:


1. 1-банд "хорижий фуқаролар" сўзларидан кейин "шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 2-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида бўлувчи хорижий фуқароларни келиш визасининг амал қилиш муддатига вақтинча рўйхатдан ўтказиш".


3. 4-бандда:

биринчи хат бошидаги "Мазкур қоидаларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган" сўзлари чиқариб ташлансин;

биринчи хат бошига изоҳдаги ва иккинчи хат бошидаги "чет эл паспортлари" ва "Чет эл паспортини" сўзлари тегишли равишда "миллий паспортлар" ва "Миллий паспортини" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 5-банддаги "ўз вақтида рўйхатдан ўтишлари" сўзлари "ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 7-банддаги "ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 9-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари" сўзлари "жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 10-банддаги "рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. II бўлимнинг номи ва 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"II. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи

хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш


11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно".


9. 12-бандда:

биринчи хат бошидаги "рўйхатдан ўтказишдан" сўзлари "вақтинча рўйхатдан ўтказишдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандидан "чет эл" сўзлари чиқариб ташлансин;

"в" кичик бандидаги "18 ёшга" сўзлари "16 ёшга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунлари ёки одатдаги кунларда уч суткагача муддат билан келган ва шу кунлар мобайнида республикадан жўнаб кетувчи фуқаролар".


10. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан келиб жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.

Ички ишлар органи ҳудудий бўйсунишига қараб ҳафтасига икки марта Манзил-маълумотнома бюросига кетиш ва келиш варақаларини юборишга мажбур. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари ўзлари жойлашган жойдаги Манзил-маълумотнома бюросига ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказиладиган, келиб жойлашган шахсларнинг анкета-аризаларини бир сутка мобайнида юборишга мажбур.

Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация қилинади".


11. 14-бандда:

биринчи хати бошидаги "рўйхатга олинади" сўзлари "аккредитация қилинади" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банди "консуллик мансабдор шахслари" сўзларидан сўнг "ҳарбий атташелар" сўзлари билан тўлдирилсин;

"б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган" сўзлари чиқариб ташлансин;

"г" кичик банд чиқариб ташлансин;

охирги хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари берадилар ва аккредитация қилинганлиги тўғрисида бевосита уларнинг миллий паспортларига ёзиб қўядилар".


12. 15-бандда:

биринчи хат бошидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Мазкур (Қоидаларнинг 12, 14, 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак". Иккинчи гапдаги "чет эл паспортлари" сўзлари "миллий паспортлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

биринчи ва иккинчи хат бошиларидаги "рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 16-бандда:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Меҳмонхоналарда қуйидагилар ҳисобга олинади:";

"а" кичик бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хорижий фуқаролар даволанишга ёки дам олишга бевосита даволаш муассасаларига, санаторийларга ёки дам олиш уйларига келган ҳолларда уларнинг ҳисоби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, даволаш муассасалари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан олиб борилади".


14. 17-банддаги "рўйхатдан ўтказилади" сўзлари "ҳисобга олинади ва вақтинча рўйхатдан ўтказишга тенглаштирилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади".


16. 21-банд чиқариб ташлансин.


17. 24-бандда:

биринчи хат бошидаги "рўйхатдан ўтказилмаган", "рўйхатдан ўтказилиши керак" сўзлари тегишли равишда "аккредитация қилинмаган", "ҳисобга олиниши керак" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида меҳмонхонада яшаётган Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик корпус аъзолари паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўйилмасдан меҳмонхоналарнинг ҳисобга олиш дафтарларида ва карточкаларида ҳисобга олиниши керак".


18. 25-банддаги "фуқароларнинг чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги" сўзлари "фуқароларни ҳисобга олиш юзасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. 26-банддаги "чет эл паспортлари рўйхатга олинганлигининг амалда бўлишини" сўзлари "аккредитацияси ёки уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг берган ариза-анкеталари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади".


21. 31-банддаги "рўйхатга олинадилар" сўзлари "рўйхатдан ўтказиладилар (вақтинча рўйхатдан ўтказиладилар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. 32-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хорижий фуқаролар мўлжалланган жойга келганларидан сўнг ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтишлари ёки меҳмонхоналарда ҳисобга туришлари керак".


III. 3-илова - "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидаларида:


1-бандга иккинчи изоҳ матни чиқариб ташлансин;


10-банддаги "рўйхатдан ўтишга" сўзлари "меҳмонхонада ҳисобга туришга ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 4, 20-модда.