Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2009 й. 104-сон "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2009 й.

N 104


ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН     ШАХСЛАРНИНГ     "НАВОИЙ"

ЭРКИН  ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ  ЗОНАСИ

ҲУДУДИГА КИРИШИ, УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ,

У  ЕРДА  БЎЛИШИ  ВА  ИШГА  ЁЛЛАНИШИНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун визалар бериш, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказиш, шунингдек хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатнома бериш ва ҳудуддаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига меҳнат фаолияти ҳуқуқини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш давлат божи ва бошқа тўловлар ундирилмасдан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги тегишли бўлинмани белгиланган тартибда зарур алоқа каналлари билан ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 188-модда.