Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2003 й. 84-сон "Австрия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2003 й.

N 84


АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Австрия Республикаси фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Австрия Республикаси фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;

турист сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Австрия Республикаси фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда 2 иш кунида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И.Каримов