Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2002 й. 259-сон "Япония фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2002 й.

N 259


ЯПОНИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА

ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, амалий ва туристик мақсадлар билан Ўзбекистон Республикасига келувчи Япония фуқароларига визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

амалий мақсадлар билан Ўзбекистонга келувчи Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида бир йилгача муддат билан кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф этувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаатномасини талаб этишни бекор қилган ҳолда, 2 иш куни (ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан ташқари) мобайнида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И.Каримов