Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2004 й. 311-сон "Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2004 й.

N 311


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДИПЛОМАТИК

ПАСПОРТИ БЕРИЛАДИГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАР

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган 6-рўйхат (3-илова) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси давлат органлари линияси бўйича халқаро ташкилотларга дипломатик лавозимларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш учун юборилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 302-модда.