Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1996 й. 200-сон "Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.1996 й.
N 200
ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ ШАХСИЙ
ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИ
АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов