Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 13.09.2002 й. 521-сон "Тошкент шаҳрида паспорт тизими талабларини бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2002 й.

N 521




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПАСПОРТ

ТИЗИМИ ТАЛАБЛАРИНИ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Охирги вақтларда Тошкент шаҳри туман ҳокимликлари, ички ишлар идоралари, корхона, ташкилот ва муассасалар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан паспорт тизими талабларига риоя этилишини мувофиқлаштириш ишлари етарли даражада ташкил этилмаяпти ва бу ҳолат турли хил нохуш оқибатларни келиб чиқишига, айниқса паспорт тизими талабларига амал қилмай яшаётган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар сонини ортиб боришига олиб келмоқда. Бундай ҳолатларга чек қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2240-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 январдаги “Давлат бошқарув органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар раҳбарларинин паспорт режимига ҳамда хорижий фуқароларнинг туриш қоидаларига риоя қилиш юзасидан масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 38-ф-сонли фармойиши ва 16 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 178-сонли қарори ва Тошкент шаҳрига доимий рўйхатдан ўтказиш бўйича махсус комиссиясининг 2002 йил 29 августдаги йиғилиши баёнини инобатга олган ҳолда,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги 2240-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги Низомининг 34-бандида кўрсатилган тоифага кирадиган шахсларни вақтинчалик рўйхатга ўтказиш масалалари ўрнатилган тартибда Ички ишлар идоралари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги 2240-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги Низомининг 34-бандида кўрсатилган тоифага кирмаган, Тошкент шаҳрида 1 ойдан ортиқ муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтиш истагини билдирган шахсларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш масаласини кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар туман ҳокимиятлари қошида махсус комиссия тузилсин. Улар ўз фаолиятларини иловадаги “Намунавий тартиб”га асосан амалга оширсинлар. Вақтинчалик рўйхатга қўйиш ушбу комиссия хулосаси асосида амалга оширилсин.


3. Барча Тошкент шаҳри ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги Низомининг 34-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида рўйхатда бўлмаган шахсларни ишга қабул қилганликлари учун масъул эканликлари яна бир бор кўрсатиб ўтилсин.


4. Тошкент шаҳрида паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун туман ҳокимликлари ва ички ишлар идоралари раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


5. Тошкент шаҳар ИИББ (А.А.Азизов):

5.1. Ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда турган шахслар ўрганиб чиқилиб, уларнинг бундан буён вақтинча рўйхатда бўлиш масаласи ушбу қарорнинг 1- ва 2-бандлари талабларига мувофиқлаштирилсин.

5.2. Тошкент шаҳридаги бозорларда бошқа вилоятлардан келиб тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар томонидан паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши ўрганиб чиқилсин ва аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонуний чоралар кўрилсин.

5.3. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ш.Панаев), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.С.Камолов), туман ҳокимликлари билан биргаликда корхона, ташкилот, муассасалар, ўқув юртлари, меҳмонхоналар, даволаниш ва дам олиш масканларида паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши бўйича мунтазам равишда пухта ўрганишлар ўтказиб, аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонуний чоралар кўришсин. Ўтказиладиган тадбирларда алоҳида эътибор савдо ва умумовқатланиш муассасалари, қурилиш ташкилотлари, ётоқхона ва меҳмонхоналарга қаратилсин.


6. Тошкент шаҳар ИИББ (А.А.Азизов), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.С.Камолов), туман ҳокимликлари:

6.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида”ги 223-сонли қарори талаблари тўлиқ бажарилиши таъминлансин.

6.2. Жойларда паспорт тизимига риоя этилишини таъминлаш бўйича профилактика нозирлари, маҳалла оқсоқоллари, ширкатлар раҳбарлари, “Маҳалла посбони” жамоат ташкилотлари аъзолари ҳамкорлиги, ўрнатилган тартибда улар ўртасида ахборот алмашинуви таъминланиб, мазкур масала юзасидан масъулиятлари оширилсин.


7. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти (С.С.Муслимов), “Тошбозортайёрловсавдо” уюшмаси (М.И.Аташиков): Шаҳар ҳудудидаги бозорларда Тошкент шаҳрида ўрнатилган тартибда доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган шахслар томонидан (де??он бозорларида ўзи етиштирган маҳсулотлар билан савдо қилаётган шасхлар бундан мустасно) савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқлансин. Мазкур масала юзасидан бозорлар раҳбарияти масъулияти оширилсин.


8. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Тошкент шаҳар ҳокими                                            Р. Шоабдураҳмонов