Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1994 й. 624-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, ҳорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ҳамда алмаштиришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1994 й.

N 624


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИГА ПАСПОРТЛАР, ҲОРИЖИЙ

ШАХСЛАРГА, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ЯШАШ ГУВОҲНОМАЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС

ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШ ҲАМДА

АЛМАШТИРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низомни амалга киритиш ҳақида"ги Фармонини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, ҳорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмагаи шахс гувоҳномалари бериш ва алмаштиришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан:

1994 йил оҳиригача аҳолига паспорт бериш, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетишларни ҳисобга олиш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси сотиб олиш учун 1-иловага мувофиқ*;

1995 йилда  паспорт босиб чикариш қурилмаларини, уларнинг қўшимча узеллари ва эҳтиёт кисмларини сотиб олиш, ташиб келтириш, аҳолига паспорт бериш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш ва алоқа каналларини ижарага олишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари паспорт бўлинмалари шахсий таркибига қўшиладиган 260 нафар ҳодимни маблағ билан таъминлаш учун 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ;

1994 йил оҳиригача  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига ҳорижий шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳнома бланкларини тайёрлаш учун 5-иловага мувофиқ зарур валюта ва пул маблағлари ажратсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистом Республикаси Ички ишлар вазирлигининг аҳолига паспорт бериш, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетишларни ҳисобга олиш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғининг фаолият кўрсатиши учун зарур миқдорда тўғридан-тўғри телефон ва телеграф каналлари ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан 1995 йилнинг 1 чорагида ҳорижий шахсларнинг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳномалар бланкларини зарур миқдорда тайёрласин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бланкларини ишлаб чиқаришни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни 1994 йил оҳиригача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларининг паспорт бўлинмалари учун зарур бўлган махсус маҳсулотларни тайёрлаб берсин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмасига биноан Германиядан паспортларни шахслаштириш бўйича махсус асбоб-ускуналар ташиб келтирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳориждаги дипломатик корпусга, уларнинг оила аъзоларига ҳамда чет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти беришни ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1994 йил, оҳиригача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўзининг йўриқнома ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

1995 йилнинг II чорагидан бошлаб ҳорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномаларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаларини беришни таьминласин ва алмаштиришни бир йил мобайнида якунласин;

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳамда ҳорижий фуқароларни меҳмонҳоналар, санаторийлар, отеллар, кемпинглар ва дам олиш уйларида рўйҳатга олиш тартиби тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини тайёрласин;

маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, меҳмонҳоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, ташкилотлар, корҳоналар қамда муассасаларнинг паспорт ишларини юритишга масъул бўлган ҳодимларини ўқитиш дастурини ишлаб чиқсин ва тегишли равишда ўқитишни йўлга қўйсин;

паспорт тизими қоидаларини бузувчиларни ҳамда суд ва терговдан қочиб юрган шахсларни аниқлаш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акционерлик темир йўл компанияси билан биргаликда "АИПС ВОКЗАЛ" ахборот-қидирув тизимини яратиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига 1995 йил 1 июлгача тақдим этсин;

1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1995 йил 1 январгача берилган умумфуқаро ҳорижий ва ҳизмат паспортлари билан чет элга чиқишларини расмийлаштиришни тўҳтатсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, йирик корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар бериш ва алмаштириш билан боғлиқ ишларни ташкил этувчи ҳамда ўтказувчи комиссияларни тузсинлар;

ички ишлар органлари паспорт бўлинмаларининг ва манзил-маълумотнома бюроларининг, шунингдек, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг тайёргарлик ҳолатини текширишни ташкил этсинлар;

ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш бўйича ишларни узлуксиз амалга оширишлари учун зарур жой ҳамда техника ресурсларини ажратсинлар;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш учун аҳолига зарур пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатини аниқласинлар ва уларнинг фаолияти устидан назоратни таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини жорий этиш билан боғлик бўлган чора-тадбирлар тўғрисида" 1992 йил 13 ноябрдаги 533-сон қарорининг 1-банди ва шу қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти тўғрисида Низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.