Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1994 й. 141-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1994 й.

N 141



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛГА

БОРИШЛАРИНИНГ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларини соддалаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг Вақтинчалик тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом ҳамда дипломатик паспорт бериладиган шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Чет элга боришлари махсус келишувни талаб қилувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқлансин (3-илова).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш тартиби тўғрисида" 1991 йил 25 октябрдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ўзларининг йўриқнома ҳужжатларини Президент Фармонининг 16-бандига ҳамда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 17 мартдаги

141-сон қарорига

3-ИЛОВА


Чет элга боришлари махсус келишувни талаб

қилувчи мансабдор шахсларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Чет элга борувчи мансабдор шахслар


Сафарга йўллаш тўғрисидаги

қарорни қабул қилувчи

мансабдор шахс ёки

инстанция


1.

Бош вазир, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари ва Президент аппарати Ишлар Бошқарувчиси ва бош консультантлари


Ўзбекистон Республикасининг Президенти


Бош вазирнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими



2.

Вазирлар, давлат қўмиталари, идоралари ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари


Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош визири


3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, уларнинг ўринбосарлари, парламент делегациялари таркибидаги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутатлари


Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Кенгаши (тегишли равишда)


4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг масъул ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқарувчиси


5.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари

Олий Кенгаш Раиси билан келишган ҳолда Олий Кенгаш тегишли қўмитасининг раиси (Қорақалпоғистон Республикасида тегишли равишда)


6.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари


Бош вазир билан келишган ҳолда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси


7.

Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларининг ўринбосарлари, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосарлари


Тегишли вазирликлар, идоралар, муассасалар, ҳокимликларнинг раҳбарлари

8.

Шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг депутатлари, бу тузилмалар аппаратларининг ходимлари (шу жумладан, вилоятлар ҳокимликлари)


Тегишли вилоят ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


9.

Тошкент шаҳар туманларининг ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, бу органлар аппаратининг ходимлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги