Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 06.02.2003 й. 459-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2003 йилга мўлжалланган режаси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2003 й.

N 459-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ҚОНУНЧИЛИК

ВА НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИНИНГ

2003 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН РЕЖАСИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2003 йилга мўлжалланган режаси тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов





Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва

назорат-таҳлил фаолиятининг

2003 йилга мўлжалланган


РЕЖАСИ


Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


“Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларациялаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш)

I ярим йиллик


“Банк сири тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

I ярим йиллик


"Солиқ консультантлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

II ярим йиллик


"Ғазначилик тўғрисида"ги Конун лойиҳаси.

II ярим йиллик


"Банк электрон тизимлари ахборотини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилдаги ижроси тўғрисида.


I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2003 йил биринчи чорагидаги, I ярим йиллигидаги ва 9 ойи мобайнидаги ижро этилиши тўғрисида.


I ,II ярим йилликлар


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил юзасидан ҳисоботи.


I ярим йиллик


"Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунлари қоидаларига асосланиб ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ўташ тартиби ва шартларини либераллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг Регламенти лойиҳаси.

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг Регламенти лойиҳаси.

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг мақоми тўғрисидаги Қонун лойихаси.

II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг сайловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


Суд-ҳуқуқ ислоҳотини янада чуқурлаштириш концепциясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган, суд-ҳуқук соҳасидаги дастурий вазифаларни бажаришга доир тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг жазони ахлоқ тузатиш ишлари кўринишида ижро этишни назарда тутувчи нормаларининг амал қилиши самарадорлигини Тошкент вилояти мисолида ўрганиш.


I ярим йиллик


“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


“Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Қўмита томонидан 2002 йил 25 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишга доир иши тўғрисида”ги қарорнинг бажарилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Қўмитанинг асосий фаолияти қуйидагиларга қаратилади:

- хорижий давлатларнинг парламентлари билан икки томонлама алоқаларнинг ривожланишини таъминлаш;

- Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси, Тинчлик учун кураш Осиё парламентлари уюшмаси ва Европа парламенти билан ҳамкорлик;

- Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан сессияга киритиладиган қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш;

- икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалар, битимлар ва конвенцияларни ратификация қилишга доир ҳужжатларни тайёрлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни таржима қилиш ва эълон қилишни ташкил этиш (Норматив-ҳуқуқий атамалр комиссияси билан биргаликда);

- Олий Мажлис йўналиши бўйича чет элларга борувчи делегациялар ва айрим шахсларни ахборот, маълумотнома ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш.


Назорат-таҳлил фаолияти


Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенциянинг, Психотроп моддалар тўғрисидаги конвенциянинг ҳамда Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисидаги БМТ конвенциясининг ижро этилиши хақида.


I ярим йиллик


Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга ҳамда Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга Бухоро вилоятида риоя этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясининг ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


I ярим йиллик


"Асаларичилик тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг янги таҳрири.


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамда Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Электрон рақамли тагхат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Электрон ҳужжатларнинг муомалада бўлиши тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Нефть ва газ тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда)


II ярим йиллик



Назорат-таҳлил фаолияти


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2002 йил 8 июлда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги қарорининг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонуннинг “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик



Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва

тадбиркорлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I ярим йиллик


"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Саноат, қурилиш транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Матлубот кооперативлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Ишлаб чиқариш кооперативлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши хақида.


I ярим йиллик


"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I ярим йиллик


"Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида (Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида

II ярим йиллик



Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой рамзларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

II ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2001 йил 11 октябрда қабул қилинган “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


Оила кодекси 17-моддасининг (“Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш”) Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


ҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Кутубхоначилик фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


I ярим йиллик


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Маданият объектлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларнинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши тўғрисида.


“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши тўғрисида.


II ярим йиллик



Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Нефть ва газ тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Саноат, қурилиш транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2002 йил юзасидан ҳисоботи.


I ярим йиллик


"Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган ва Тошкент вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг 1999-2005 йилларга мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир ҳаракат дастури бажарилиши жараёни тўғрисида.


II ярим йиллик



Матбуот ва ахборот қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги иқтисодий муносабатлар асослари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Телевидение ва радио эшиттириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида ҳамда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида” Қўмита томонидан 2000 йил 28 ноябрда қабул қилинган қарорнинг бажарилиши тўғрисида


I ярим йиллик


"Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


"Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Телерадио компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида  ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ўташ тартиби ва шартларини либераллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Мудофаа тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2002 йил 15 августда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ижро этилиши ҳақида”ги қарорининг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Обод маҳалла йили" Дастурини бажаришга доир, маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш.


I ярим йиллик


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

II ярим йиллик


Ижтимоий-сиёсий ҳаётни, оммавий ахборот воситлари фаолиятини янада демократлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир концепцияни амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида (Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Қўмита ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси томонидан 2000 йил 30 мартда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрсида”ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги қўшма қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


II ярим йиллик



Ёшлар ишлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси


I ярим йиллик


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

II ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги ва “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги қонунларнинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг

таъминоти комиссияси


Қонунчилик фаолияти


Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари билан биргаликда сайлов жараёнини, Олий Мажлис депутатларининг парламент сессияларидаги, қўмиталар ва комиссиялардаги фаолиятини, сайлов округларида аҳоли ўртасида олиб бориладиган ишларини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш.


Назорат-таҳлил фаолияти


Олий Мажлиснинг янги сайланган депутатларини “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида”ги Конституциявий қонун, Олий Мажлис депутатларининг мақоми тўғрисидаги Қонун, Олий Мажлис Регламенти, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги, Олий Мажлис депутатлари фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги низомлар, депутатлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунлар матнлари билан ўз вақтида таъминлаш. Янги сайланган депутатларга мажлислар регламентига тааллуқли, “Ража-Мажлис” электрон тизимидан фойдаланиш ва улар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларда маслаҳат ёрдами кўрсатиш.


Йил давомида


Комиссия ҳамда Демократик инстиутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 2000 йил 30 мартда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги қўшма қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


II ярим йиллик



Оила ва аёллар муаммолари комиссияси


Қонунчилик фаолияти


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда)

II ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

Келиб тушишига қараб


Назорат-тахлил фаолияти



Оила кодекси 8-моддасининг (“Оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг қўлланилиши”) Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга ҳамда Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга Бухоро вилоятида риоя этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг оналар, болалар ва фуқароларнинг алоҳида тоифаларига имтиёзлар беришга тааллуқли қисмининг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Оила кодексининг эр-хотинларнинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларига тааллуқли қоидаларининг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси


Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилишини таҳлил қилиш.

Амалдаги қонун ҳужжатларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилиши мониторингини амалга ошириш.

Оммавий ахборот воситаларида норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланишнинг аҳволини ўрганиш (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда).

Олий Мажлиси Кенгаши ва сессиялари йиғилишларида кўриб чиқиш учун қўмиталар ва комиссиялар томонидан тайёрланадиган ҳужжатларда норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланилишига доир тавсиялар ва хулосалар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни таржима қилиш ва эълон қилишни ташкил этиш (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда).

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2003 йил, 3-сон, 19-модда