Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 06.02.2002 й. 338-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2002 йилга мўлжалланган режаси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2002 й.

N 338-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ҚОНУНЧИЛИК

ВА НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИНИНГ

2002 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН РЕЖАСИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятининг 2002 йилга мўлжалланган режаси тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов





Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва

назорат-таҳлил фаолиятининг

2002 йилга мўлжалланган


РЕЖАСИ


Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда).

I ярим йиллик


"Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда).

I ярим йиллик


"Банк сири тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

I ярим йиллик


"Банк электрон тизимлари ахборотини ҳимоялаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

II ярим йиллик


ҳоли даромадларини декларациялаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджети лойиҳаси


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган Давлат бюджети ижроси тўғрисида.


I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи чорагидаги, I ярим йиллигидаги ва 9 ойи мобайнидаги, шунингдек "Қарияларни қадрлаш йили" Давлат Дастурининг ижро этилиши тўғрисида.


I ,II ярим йилликлар


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йилги ҳисоботи.


I ярим йиллик


"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Лизинг тўғрисида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш.


II ярим йиллик



Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Келгуси чақириқ Ўзбекистон Республикаси парламенти икки палатали қилиб сайланиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йиллик қилиб ўзгартириш масалалари юзасидан 2002 йил 27 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунларидан келиб чиққан ҳолда янги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш.

I ,II ярим йилликлар


Янги таҳрирдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг лойиҳаси


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижросини назорат қилиш борасида прокуратура органлари амалга ошираётган ишлар тўғрисида.


I ярим йиллик


Қўмиталар томонидан 2001 йил 3 июлда қабул қилинган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижро этилиши тўғрисида"ги  қарорнинг бажарилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашга қаратилган қонунларнинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши тўғрисида.


II ярим йиллик


Қўмиталар томонидан 2000 йил 25 декабрда қабул қилинган "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг Навоий вилоятида ижро этилиши тўғрисида"ги қарорнинг бажарилиши ҳақида (Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Қўмитанинг асосий фаолияти қуйидагиларга қаратилади:

- хорижий давлатларнинг парламентлари билан томонлама алоқаларнинг ривожланишини таъминлаш;

- Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси, Тинчлик учун кураш Осиё парламентлари уюшмаси ва Европа парламенти билан ҳамкорлик;

- Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан сессияга киритиладиган қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш;

- икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалар, битимлар ва конвенцияларни ратификация қилишга доир ҳужжатларни тайёрлаш;

- Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг ва дипломатик миссияларининг ваколатхоналари билан иш олиб бориш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни таржима қилиш ва эълон қилишда иштирок этиш;

- Олий Мажлис йўли билан хорижга борувчи делегациялар ва алоҳида шахсларни керакли ахборотлар, маълумотномалар ҳамда бошқа адабиётлар билан таъминлаш.


Назорат-таҳлил фаолияти


Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга Наманган вилоятида риоя этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги қонунларнинг Қашқадарё вилоятида риоя этилиши ҳақида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


Дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясига риоя этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ҳаво кемаларининг хавфсизлигига қарши курашга қаратилган ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияга риоя этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Тупроқ унумдорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Уруғчилик тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" Давлат корпорацияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Наслчилик тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси лойиҳаси (иккинчи ўқишда).

I ярим йиллик


"Нефть ва газ тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ва Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд шаҳрида ижро этилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)


II ярим йиллик



Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва

тадбиркорлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда)

I ярим йиллик


"Кооперация тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси (иккинчи ўқишда)


I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши хақида


I ярим йиллик


"Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги қонунларнинг Қашқадарё вилоятида риоя этилиши ҳақида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Лизинг тўғрисида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик



Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қон донорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

I ярим йиллик


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2001 йил 5 июлда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақидаги қарорининг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ҳамда "Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларнинг кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир нормаларининг бажарилишига оид қисмининг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Кутубхоначилик фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


I ярим йиллик


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда)


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


Қўмитанинг 2001 йил 19 январда ҳамда 2001 йил 4 декабрда қабул қилган қарорларининг Ўзбекистон Республикасида тегишли вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида таълим муассасаларини дарсликлар, қўлланмалар, ўқув-услубий, бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминлашга доир қисмининг қандай бажарилаётганлиги ҳақида.


I ярим йиллик


"Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд шаҳрида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик



Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

I ярим йиллик


"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2001 йилги ҳисоботи.


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2001 йил 27 мартда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида"ги қароининг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Қўмита томонидан 2001 йил 23 январда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида табиатни муҳофаза қилишни таъминлаш иқтисодий механизмини амалга оширишга доир қисмининг ижро этилиши ҳақида"ги қароининг бажарилиши тўғрисида.


II ярим йиллик



Матбуот ва ахборот қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Илмий-техника ахбороти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


Қўмита томонидан 2000 йил 6 апрелда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида"ги қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


I ярим йиллик


"Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Реклама тўғрисида"ги ва "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларнинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


I ярим йиллик


"Захира ва захирачилар тайёрлаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Мудофаа тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ҳаво кемаларининг хавфсизлигига қарши курашга қаратилган ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияга риоя этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Мабуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда)

I ярим йиллик


"Хайрия фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Қўмиталар томонидан 2001 йил 3 июлда қабул қилинган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижро этилиши тўғрисида"ги  қарорнинг бажарилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд шаҳрида ижро этилиши ҳақида (Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик


Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Ёшлар ишлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Янги таҳрирдаги "Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг лойиҳаси

I ярим йиллик


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)

II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


"Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Қўмиталар томонидан 2000 йил 25 декабрда қабул қилинган "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг Навоий вилоятида ижро этилиши тўғрисида"ги қарорнинг бажарилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).


II ярим йиллик



Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг

таъминоти комиссияси


Қонунчилик фаолияти


Парламент сессияларида Олий Мажлис депутатлари фаолиятини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ишларида ҳамда қўмитлар ва комиссиялар фаолиятида иштирок этиш, шунингдек аҳоли ўртасида сайлов округларида олиб бориладиган ишларда қатнашиш.


Назорат-таҳлил фаолияти


"Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг депутатларнинг ҳисоботи ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга доир қисмининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Олий Мажлис депутатлари сайловчилар олдида ҳисобот бериш пайтида фойдаланишлари учун ҳар йили камида икки марта Олий Мажлис ҳамда унинг органлари фаолияти ҳақида ахборот материаллари тайёрлашни ташкил этиш ва таъминлаш.


Йил давомида


Бўлажак сессия ҳужжатлари, қонунлар лойиҳалари, Олий Мажлиснинг расмий нашрлари, бошқа ахборот материаллари Олий Мажлис депутатларига ўз вақтида юборилишини, депутатларга маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлаш.


Йил давомида


Ўрни бўшаб қолган Олий Мажлис депутатлари сайловини ўз вақтида ўтказиш масалаларида Марказий сайлов комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, сайлов жараёни мониторингини амалга ошириш ва парламент раҳбариятини бу ҳақда хабардор қилиш.


Йил давомида


Олий Мажлиснинг янги сайланган депутатларини "Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида"ги Конституциявий қонун, депутатларнинг мақоми тўғрисидаги Қонун, Олий Мажлис Регламенти, қўмиталар ва комиссиялари тўғрисидаги, Олий Мажлис депутатлари фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги низомлар, депутатлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунлар матнлари билан ўз вақтида таъминлаш. Янги сайланган депутатларга мажлислар регламенти, "Ража-Мажлис" электрон тизимидан фойдаланиш ва улар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларда маслаҳат ёрдами кўрсатиш.


Йил давомида



Оила ва аёллар муаммолари комиссияси


Қонунчилик фаолияти


"Тузни йодлаштириш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда)

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-тахлил фаолияти


Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга Наманган вилоятида риоя этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда)


I ярим йиллик


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


I ярим йиллик


Оила кодексининг (2-бўлим, 13-56-моддалар) Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида


II ярим йиллик


Комиссия томонидан 2001 йил 24 ноябрда қабул қилинган "Оила кодексининг васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятига тааллуқли қоидаларининг Фарғона вилоятида ижро этилиши тўғрисида"ги қарорининг бажарилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси


Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилишини таҳлил қилиш.

Амалдаги қонун ҳужжатларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилиши мониторингини амалга ошириш.

Оммавий ахборот воситаларида норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланишнинг аҳволини ўрганиш (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда).

Олий Мажлиси Кенгаши ва сессиялари йиғилишларида кўриб чиқиш учун қўмиталар ва комиссиялар томонидан тайёрланадиган ҳужжатларда норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланилишига доир тавсиялар ва хулосалар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни таржима қилиш ва эълон қилишда иштирок этиш.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2002 йил, 2-сон, 45-модда