Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.1997 й. 524-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 18 февралдаги ПФ-1710-сон Фармонига мувофиқ "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида" 1995 йил 27 сентябрдаги 376-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида" 1996 йил 24 майдаги 191-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов