Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 й. 194-сон "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2014 й.

N 194


КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, белгиланган тартибда:

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ намунавий шартномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 368-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 72-модда