Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.03.2011 й. 175-сон "Тошкент шаҳрида "Намунавий маҳалла" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2011 й.

N 175


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "НАМУНАВИЙ

МАҲАЛЛА" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 мартдаги 05/121-11-сонли сайёр йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, Тошкент шаҳрининг туманларида "Намунавий маҳалла" лойиҳаси асосида маҳаллалар ҳудудида таъмирлаш, ободонлаштиршп ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек намунавий маҳаллаларни ташкил этиш орқали ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини жонлаштириш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда Жамоат ва диний ташкилотлар масалалари мажмуалари, "Маҳалла" жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ва Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаларининг мурожаатларини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 мартдаги 05/121-11-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.


2. Туман ҳокимликларининг тавсияларига кўра, Тошкент шаҳридаги "Намунавий маҳалла" лойиҳаси татбиқ этиладиган маҳаллалар рўйхати 1-иловага мувофиқ, "Намунавий маҳалла" лойиҳасини ишлаб чиқиш учун туманларга бириктирилган лойиҳа институтлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Намунавий маҳалла" лойиҳалари туман ҳокимликлари ҳамда Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг тавсияларига кўра ишлаб чиқилиши инобатга олинсин.


4. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Р. Хикматуллаев) "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК (А. Хайдаров), туман ҳокимлари тегишли хизматлар билан биргаликда 2 кун муддатда 1-иловага мувофиқ тасдиқланган маҳаллалар учун "Намунавий маҳалла" лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бириктирилган лойиҳа институтларига таклифлар киритсинлар.

Бунда ўз таклифларида маҳалла ҳудудида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш, болалар майдончаларининг ва етарли миқдорда қўриқланадиган чиқинди йиғиш майдончаларининг бўлишини инобатга олсинлар.


5. Туман ҳокимлари:

5.1. Икки кун муддатда тасдиқланган "Намунавий маҳалла" лойиҳаси асосида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

5.2. Бунда алоҳида эътиборни:

кўп қаватли уйларнинг томини, фасадини, муҳандислик тармоқларини, лифтларини, кириш йўлакларини, йўлаклардаги ўриндиқларни таъмирлаш, лозим топилса лифтларини алмаштириш;

маҳалла ҳудудидаги савдо корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари фасадларини тартибга келтириш, уларнинг ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш;

мавжуд гаражларни бузиб, автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларини ташкил этиш;

ҳашар йўли билан қурилган тўйхоналарни бузиб, болалар майдончаларини ташкил этиш;

маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларга ва уйлар олдидаги йўлакларга асфальт ётқизиш, бордюрлар, лотоклар ўрнатиш;

маҳалла ҳудудларига тунги ёритгичлар (устунлари билан) ўрнатиш ишларига қаратсинлар.

5.3. "Намунавий маҳалла" лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ободонлаштириш ишларига туман ободонлаштириш бошқармалари буюртмачи этиб тайинлансин.

5.4. Чора-тадбирлар режасида белгаланган барча ишлар жорий йилнинг 20 майига қадар тўлиқ бажарилишини таъминласин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ф. Зияев), Молия бош бошқармаси (М. Мирмахмудов), Иқтисодиёт бош бошқармаси (С. Насретдинов) юқоридаги амалга ошириладиган ишлар юзасидан сарф-харажатлар миқдори бўйича молиялаштириш манбаини аниқлаш тўғрисида таклиф киритсин.


7. "Маҳалла" жамғармаси Тошкент шаҳар бўлимининг чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган маҳалла ҳудудида ташкил этиладиган янги болалар майдончаларини маҳалла жамғармасининг умумхалқ ҳашаридан тушадиган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши ҳамда Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг кўп қаватли уйларнинг фасад, йўлак ва том қисмларини таъмирлаш хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши таклифлари маъқуллансин.


8. "Маҳалла" жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими (Б. Исманов), Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А. Набиев) жойлардаги ташкил этилаётган "Намунавий маҳалла"лар ҳудудида амалга ошириладиган ишларга маҳалла ва ширкатлар фаолларини кенг жалб қилиш чоралари кўрилсин.


9. "Тошшаҳарнур" ДУК (С. Толипов) ташкил этилаётган "Намунавий маҳалла"лар ҳудудларида ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишларини амалга оширсин.


10. "Махсустранс" корхонаси (С. Нигматов) ташкил этилаётган "Намунавий маҳалла"лар ҳудудларида қўшимча қўриқланадиган чиқинди йиғиш майдончалари қурилишини таъминласин.


11. Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси (И. Холматов) тегишли коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда, ташкил қилинаётган "Намунавий маҳалла"лар ҳудудидаги таъмирлашга муҳтож коммуникация тизимларини таъмирлаш ишларини амалга оширсин.


12. Халқ таълими бош бошқармаси (А. Носиров), Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (Б. Мамажонов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ф. Иноятов): "Намунавий маҳалла"лар ҳудудида жойлашган таълим ва тиббиёт муассасалари биноларининг фасад қисмини таъмирлаш, ички ва ташқи ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсинлар.


13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                      Р.Ж. Усмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2011 йил 29 мартдаги

175-сонли қарори

1-ИЛОВАСИ



Тошкент шаҳридаги "Намунавий маҳалла"

лойиҳаси татбиқ этиладиган маҳаллалар

РЎЙХАТИ

                 

N

Туманлар


Маҳаллалар номи


1.

Бектемир тумани

1. "Хусайн Байқаро" маҳалласи

2. "Роҳат" маҳалласи


2.

Миробод тумани

1. "Толариқ" маҳалласи

2. "Янги Қўйлиқ" маҳалласи


3.

Мирзо Улуғбек тумани

1. "Уйғониш" маҳалласи

2. "Катта Яланғоч ота" маҳалласи


4.

Сергели тумани

1. "Оқибат" маҳалласи

2. "Қурувчилар" маҳалласи


5.

Олмазор тумани

1. "Шифокорлар" маҳалласи

2. "Нақшбандий" маҳалласи


6.

Учтепа тумани

1. "Тинчликобод" маҳалласи

2. "Фарҳод" маҳалласи


7.

Шайхонтоҳур тумани

1. "Янги Белтепа" маҳалласи

2. "Ибн Сино" маҳалласи


8.

Ҳамза тумани

1. "Бинокор" маҳалласи

2. "Ўрта масжид" маҳалласи


9.

Чилонзор тумани

1. "Қатортол" маҳалласи

2. 3 - Катта Чилонзор" маҳалласи


10.

Юнусобод тумани

1. "Акбаробод" маҳалласи

2. "Қашқар" маҳалласи


11.

Яккасарой тумани

1, "Қушбеги" маҳалласи

2. "Бошлиқ" маҳалласи


                   





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2011 йил 29 мартдаги

175-сонли карори

2-ИЛОВАСИ



"Намунавий маҳалла" лойиҳасини ишлаб чиқиш

учун туманларга бириктирилган лойиҳа институтлари

РЎЙХАТИ

           

N

Туманлар номи


Лойиҳа ташкилотлари


1.

Ҳамза тумани


"ТошуйжойЛИТИ" ОАЖ

2.

Бектемир тумани


3.

Яккасарой тумани


"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК

4.

Олмазор тумани


5.

Шайхонтоҳур тумани


"Тошгипрогор" ОАЖ

6.

Сергели тумани


7.

Юнусобод тумани


"СНЕGARALOYIНА" МЧЖ

8.

Мирзо Улуғбек тумани


"QISHLOQQURILISHLOYIHA" МЧЖ

9.

Учтепа тумани


10.

Миробод тумани


"Боштранслойиҳа" ОАЖ

11.

Чилонзор тумани


"Кўмирлойиҳа LTD" МЧЖ