Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.1996 й. 271-сон "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.1996 й.

N 271


УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРНИНГ

ЎЗ ХАРАЖАТЛАРИНИ ЎЗИ ҚОПЛАШИГА

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ МУНОСАБАТИ

БИЛАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА


Давлат уй-жой фондининг фуқаролар мулкига ўтиши, уй-жой фондини сақлаш шартларининг ўзгариши, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашнинг ўзини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш учун норматив-ҳуқуқий негиз яратиш зарурлиги муносабати билан ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларини аниқлаш методикаси 1-иловага мувофиқ;

аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш тартиби 4-иловага мувофиқ.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой-коммунал хизматларни ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтказиш бўйича ишларда ушбу норматив ҳужжатларга амал қилсинлар.


2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адпия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Давлат уй-жой инспекцияси ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсинлар.


3. Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам белгилаш ва тўлаш тўғрисида Низомга кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлашга мўлжапланган маблағларнинг бир қисмини ушбу оилалар томонидан уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича харажатларни қоплашга йўналтиришни назарда тутувчи таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов