Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 847-XII-сон "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 847-XII


“ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ушбу Қонунга зид келадиган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишини ҳамда бу ҳужжатларнинг бекор қилинишини таъминласин;

ушбу Қонун 4-моддасининг 2-бандидаги, 11-моддасидаги, 17-моддасининг 1-хатбошисидаги, 23-моддасидаги қоидалар бажарилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

1994 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига Ўзбекистон Республикасинииг Уй-жой кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                  Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 231-модда