Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1992 й. 597-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 11 декабрдаги Фармонини рўёбга чиқариш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.1992 й.

N 597


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 11

ДЕКАБРДАГИ ФАРМОНИНИ

РЎЁБГА ЧИҚАРИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Афғонистон Республикасида ва бошқа давлатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг амал қилишини жорий этиш тўғрисида" 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар 1979 йил декабридан 1990 йил февралигача Афғонистон Республикасидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳудудларида турли йилларда жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ ҳарбий хизматчиларга улар ҳозир яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ва квартиралар шахсий мулк қилиб берилишини таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов