Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2000 й. 280-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2000 й.

N 280



МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2000 йил 23 июндаги ПФ-2644-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000 йил 1 августдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 2450 сўм миқдорида белгиланган энг кам иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 349-сон қарори 2000 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 20 июлдаги

280-сон қарорига

ИЛОВА

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг

ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


Тариф коэффициентлари


0

1,000


1

2,014


2

2,216


3

2,439


4

2,681


5

2,937


6

3,205


7

3,484


8

3,773


9

4,064


10

4,361


11

4,663


12

4,973


13

5,288


14

5,606


15

5,931


16

6,259


17

6,593


18

6,930


19

7,273


20

7,620


21

7,973


22

8,328