Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.1998 й. 247-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида" 1998 йил 9 июндаги ПФ-2009-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1998 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 1100 сўм миқдоридаги тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 майдаги 233-сон қарори 1998 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.