Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.1998 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.1998 й.

N 197




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ

606-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш ҳисобига деҳқон ва фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, фуқароларни ўзини-ўзи меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва қишлоқ жойларда кўпроқ иш ўринлари яратишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 8 майдаги

197-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Иш билан таъминлашга

кўмаклашиш республика жамғармасини ташкил этиш

тўғрисида" 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига

киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи ва матнидаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси" сўзлари "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга илова қилинган "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳақида Низом" нинг номи ва матнидаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси"" сўзлари "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Қарорга илова қилинган "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳақида Низом"нинг 6-банди охирига қуйидаги хат боши киритилсин:

"қишлоқ жойлардаги деҳқон ва фермер хўжаликларига , кичик ва оилавий корхоналарга янги иш жойлари ташкил қилиш ҳисобига уларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантириш учун қайтариш, қайтарилишини таъминлаш ва тўлаш шартлари асосида ўртача муддатли кредитлар бериш".