Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.1994 й. 538-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.1994 й.

N 538



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН БОШҚАРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги зиммасига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклансин:

мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив базани ишлаб чиқиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона талабларни тузиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат комплекс ва бошқа мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

жамоани ва ишловчиларни якка тартибда ҳимоялаш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш асбобларини яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва улар билан таъминланганлик устидан назорат ўрнатиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни олиб бориш ва ҳамма жойда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш, Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни олиб бориш ва ҳамма жойда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш, Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш масалаларида бош орган сифатида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўз ваколати доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қабул қилган қарорлар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шартдир.


3. Меҳнат вазирлиги таркибида Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, иш билан таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида белгиланган ходимлар сони доирасида тегишли бўлинмалар тузилсин.


4. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда Тошкент меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимига киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда меҳнатни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича тадқиқотлар дастурини, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмларини аниқлаш учун, фан ва техника давлат қўмитаси тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 11, 50-модда.