Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқаришни бошқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.07.1993 й. 353-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Махкамасининг

1993 йил 14 июлдаги

353-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга

чиқаришни бошқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом умумий равишда қабул қилинган халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда Халқаро меҳнат ташкилотининг ташқи Меҳнат миграцияси соҳасидаги конвенциялари ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаётган чет эл фуқароларнинг Меҳнат фаолияти асосларини белгилаб беради.

Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига халқаро меҳнат бозорида эркин қатнашиш имконини беради, шунингдек, чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан кейин кўчма Меҳнатчилар деб аталади) ижтимоий-иқтисодий кафолатларини, қонуний ҳуқуқларини белгилаб беради.



I. КАСБ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЧЕТ ЭЛДА

АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИ


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вақтинча чет элда бўлган даврда касб бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Кўчма Меҳнатчиларнинг хориждаги маҳнат фаолияти битимлар (контрактлар) тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, белгиланган тартибда лицензиялар олиш йўли билан амалга оширилади.


3. Кўчма Меҳнатчилар хорижга кетишдан олдин, ўзлари бораётган мамлакатнинг Меҳнат, мулкчилик тўғрисида амалдаги қонунчилиги, меҳнат шароитлари, тили, дини, миллий урф-одатлари ва анъаналари, табиий илим шароитлари билан шахсан танишиб чиқадилар.


4. Кўчма Меҳнатчилар борилаётган мамлакатларга ўзларига ва улар билан бирга кетишга рухсат берилган оила аъзоларига тегишли шахсни мулкни белгиланган меъёрларга мувофиқ олиб кетиш ҳуқуқига эгадирлар.


5. Кўчма Меҳнатчилар ўзлари бораётган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ ижтимоий ҳимоя ҳуқуқига эгадирлар.


6. Кўчма Меҳнатчилар ўзларининг солиқларини ҳимоя қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эгадирлар.


7. Кўчма менатчилар, агар уларнинг номувофиқ Меҳнат шароитлари ёки ижтимоий таъминот бўйича шикоятлари бўлса, у ҳолда ўзлари борган мамлакатнинг фуқаролари билан тенг даражада тегишли суд муассасаларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


8. Кўчма Меҳнатчилар ўз имкониятларига қараб ва шу мамлакатнинг чет эл валютасини олиб чиқиш ва олиб кириш қонунчилиги доирасида жaмғapмaлapини ва ўзлари истаган бошқа барча пул маблағларини ўз Ватанига юбориш ҳуқуқига эгадирлар.


9. Кўчма Меҳнатчилар ўзлари ишга жойлашган мамлакатлардаги қонунчиликка мувофиқ дам олиш (дам олиш ва овқатланиш учун танаффус қилиш, дам олиш ва байрам кунлари, ҳар йиллик меҳнат таътили) ҳуқуқига эгадирлар.


10. Кўчма мехнатчилар чет элда ишлаш даврида ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган тақдирда белгиланган тартибда суғурта бўйича компенсация тўловлар олиш хуқуқига эгадирлар.


11. Кўчма Меҳнатчилар Ватанига жўнашга тайёрланиш вақтида вужудга келадиган (уларга тўланмайдиган иш ҳақини, Меҳнат нафақасини, фойдаланилмаган Меҳнат таътили учун компенсация ва ҳоказоларни олиш бўйича) муаммоларни ҳал қилишда ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.


12. Кўчма Меҳнатчилар Ватанига қайтганларидан сўнг ишга жойлашиш ва ижтимоий таъминот бўйича тадбирлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.



II. КЎЧМА МЕҲНАТЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


1. Кўчма Меҳнатчилар ва уларнинг чет элга бирга кетишга рухсат олган оила аъзолари борилган мамлакатда тиббий кўрикдан ўтишлари ва тиббий хизмат билан таъминланишлари керак.


2. Иш берувчи қўчма меҳнатчиларнинг иш жойига етиб бориш ва ватанига қайтиш, юкларини ташиш ва бошқа транспорт хизматлари харажатларини ўз зиммасига олади.


3. Иш берувчи Кўчма Меҳнатчиларни, иш жойларига етиб келишгач, уларни тегишли иш, турар жой ва бошқа зарур турмуш воситалари билан таьминлайди.


4. Кўчма Меҳнатчилар битимларда (контрактларда) кўзда тутилган фаолият турларига мувофиқ, яъни ўз мутахассислиги ва малака даражаси бўйича иш билан таъминланадилар. Уларнинг Меҳнат контрактларида кўзда тутилмаган ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.


5. Кўчма меҳначиларнинг иш ҳақи улар ишга жойлашган мамлакатдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлмаслиги керак.


6. Кўчма меҳнатчилар иш вақтининг меъёри ва Меҳнат шароитлари улар ишга жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, ишдан ташқари вақтда ишлаш ходимнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.


7. Кўчма менатчиларга хизматда юқори мартабага кўтарилиш бўйича улар ишга жойлашган мамлакат фуқаролари билан тенг имкониятлар яратилади.


8. Хақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили вақтида, агар уларнинг оилалари билан бирга бўлиш имкониятлари бўлмаса, камида 1 йил ишлаганларидан сўнг уларга ойласини бориб кўриб келишга рухсат берилади. Худди шунингдек, унинг оиласига ҳам ўз маблағлари ҳисобига меҳнатчини бориб кўриб келишга рухсат берилади.


9. Кўчма Меҳнатчиларнинг чет элда ишлаган даври уларнинг умумий (узлуксиз) Меҳнат стажига қўшилади;


10. Кўчма Меҳнатчилар чет элда ишлаган вақтда уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги сақлаб қолинади.


11. Кўчма меҳнатчилар контракти шартларининг бажарилишини назорат қилиш улар ишга жойлашган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг вакиллик органлари томонидан амалга оширилади.


12. Иш берувчилар билан кўчма меҳнатчилар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг ишга жойлашилган мамлакатдаги вакиллик органлари орқали судда ҳал қилинади.



III. КЎЧМА МЕҲНАТЧИЛАРНИНГ БУРЧЛАРИ


1. Кўчма меҳнатчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:

битим (контракт)да кўзда тутилган ишларни бажариш;

меҳнат муҳофазаси ва хафсизлик техникаси талабларини бажариш;

борган мамлакатининг амалдаги қонунлари ва тартибига риоя қилиш;

ишга жойлашган мамлакатининг урф-одатлари, анъаналари ва маросимларини ҳурмат қилиш.


2. Кўчма меҳнатчилар, агар улар борган мамлакати ҳудудида қонуний равишда турган бўлсалар, мазкур мамлакатда исталган вақтда жойдан-жойга эркин бориши мумкин ва мазкур мамлакат меҳнаткашлари учун мавжуд бўлган чеклашлар уларга нисбатан ҳам қўлланилади.


3. Кўчма меҳнатчилардан солиқлар ва бошқа тўловлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ундирилади.



IV. ЧТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МЕҲНАТ

ФАОЛИЯТИ ХУСУСИЯТЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикасига ишлаш учун келаётган хорижий фуқароларни ёллаш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ва аралаш корхоналар республикага келишдан олдин Меҳнат фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқишлаш учун рухсатномани (лицензияни) расмийлаштиришлари керак.


2. Республика ҳудудида хорижий фуқароларнинг Меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солиб борилади.