Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 17.08.2011 й. 51-Б-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом"нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.09.2011 й. 285-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.09.2011 й.

N 285-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

17.08.2011 й.

N 51-Б


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи

кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низом"нинг қўлланиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2011 йил 30 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 216-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги 44-II-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом"нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 285, 1996 йил 20 ноябрь) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                               А. Хаитов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 390-модда