Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини,

шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб

кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш

тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.

2. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:

келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар (ҳайвонлар) - сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;

ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;

ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;

ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари (ҳайвонларнинг яшаш жараёнида ҳосил бўладиган - заҳарлар, асал, сут, мўмиё, увилдириқ, сафро ва бошқалар).


3. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади.

Питомникларда, инкубаторларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ўстирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар питомниклари, инкубаторлари, фермалари, ҳовуз хўжаликлари тегишли бўлган шахсларнинг мулки ҳисобланади.

Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.


II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

14. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш жойини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш уларнинг режимига мувофиқ амалга оширилади.



III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ


Умумий қоидалар

20. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва зоология коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари Конвенция талабларига мувофиқ аниқланади.

21. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар белгиланган намунадаги бланкаларда берилади, уларда ҳисобга олиш рақамлари, назорат маркалари ва бошқа ҳимояланганлик даражаси бўлади.

22. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича берилади.


Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар


23. Ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар қуйидагилар ҳисобланади:

табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш;

табиатдан фойдаланувчи - юридик шахснинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи - жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органларни хабардор қилиш;

жадал суръатларда ҳайвонлардан фойдаланиш олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ҳайвонларнинг яшаш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни экологик, санитария-гигиеник, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини амалга ошириш;

рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш;

олинган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг фойдаланилгани (ҳайвонот дунёси объектларининг тутилган миқдори, вақти ва жойи) тўғрисида 10 иш куни мобайнида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш;

рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тақиқланади;

рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун тўлов.

24. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас, рухсатнома корхона раҳбари номига берилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ҳайвонларни тутиш учун берилган, амал қилиш муддати тугаган рухсатномалар фойдаланиб бўлингандан сўнг уни берган табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига 10 иш куни давомида қайтарилади.


25. Ҳайвонот дунёси объектларини тутганлик учун тўлов ариза ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, амалдаги қонунчилик асосида 15 иш куни мобайнида ундирилади.


26. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун берилган рухсатномалардан фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган бўлса, божхона органларининг белгиси билан олинган жойига қайтарилади. Табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра четга олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) ҳайвонот дунёси объектларининг сони учун янги рухсатнома берилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаргунгача расмийлаштирилган бўлса, бундай ҳолларда нархлардаги тафовут қўшимча равишда тўланади.

27. Ҳайвонот дунёси объектларини четга олиб чиқишда божхона расмийлаштируви Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади, ушбу объектлар давлат чегарасидан олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан керакли белги қўйилади.


28. Ҳайвонот дунёси объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлар миқдори мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ ҳисобланади.



Рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш тартиби


29. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатномалар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ов қуролини олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);

ҳайвонларни тутишнинг мақсади;

балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда - тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катакларнинг ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);

тутиш усули (тутиш, отиш);

тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитлари.

Ҳайвонларни саноат мақсадида тутиш ҳолларида, агар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, аризага етказиб бериш шартномалари (шартнома) нусхаси илова қилинади. Шартнома, агар унинг бўйича бир неча маротаба рухсатнома олинса ҳам, бир маротаба тақдим этилади. Бундай ҳолатларда аризада ушбу шартномага ҳавола қилинади.


30. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами;

ҳайвонларни тутишнинг мақсади;

балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда - тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катаклар ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);

тутиш усули (тутиш, отиш).


31. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

турлари бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг (уларнинг қисмлари, ўлжалари, тулумлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва ҳоказо) сони. Зоология коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир турининг нусхалари сони кўрсатилади;

четга олиб чиқиш (мамлакати) ёки олиб кириш жойи;

четга олиб чиқиш учун асос - ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами), зоология коллекциясининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат органларида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Ҳар бир гуруҳ намуналари учун алоҳида рухсатномалар берилади. Рухсатноманинг асл нусхаси намунаси билан бирга бўлади (ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, ўлжаси, тулумлари ва бошқалар билан).

34. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


35. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тегишли ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол тадбиркорлик субъектига берилади.



Рухсатнома беришга аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш

ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш


36. Ариза ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

38. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатномалар бериш учун аризаларни кўриб чиқишда ва рухсатномаларни беришда ҳар сафар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 0,1 коэффициент миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 0,2 коэффициент миқдорида;

хорижий фуқаролардан - CITES рухсатномаси учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун - 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


39. Йиғим суммаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давбионазорат"ининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


40. Ваколатли орган тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда "бир дарча" орқали амалга оширилади, бунда ваколатли орган мазкур ҳужжатларни табиатдан фойдаланувчининг иштирокисиз, мустақил равишда олади.


41. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар сонини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хулосасини олиш зарур бўлганда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академиясига қуйидагилар кўрсатилган ҳолда хат билан мурожаат қилади:

ҳайвон тури;

хулоса олишдан мақсад;

тутиш ҳудуди (жойи).


42. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан хатни кўриб чиқиш муддати - ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан 5 иш куни.


43. Фанлар академиясидан ижобий жавоб олинганда рухсатнома бериш масаласини келишишни сўраб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Фанлар академиясининг хулосасини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинганда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар тўлангандан сўнг, табиатдан фойдаланувчига рухсатнома беради.


44. Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида, мустақил равишда ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўрганишлар, тадқиқ қилишлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади.


45. Ваколатли орган қарор қабул қилгандан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай, табиатдан фойдаланувчиларга рухсатнома беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уларни ёзма шаклда хабардор қилади.


46. Аризачиларга рухсатнома дафтарга ёки рухсатнома нусхасига имзо қўйдириб берилади.


47. Рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

табиатдан фойдаланувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳайвонот дунёси объектларини тутиш, уларни ушлаб туриш (сақлаш), транспортда ташишни ўрганишлар, тадқиқ қилишлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.


48. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хабарнома табиатдан фойдаланувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва табиатдан фойдаланувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Табиатдан фойдаланувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


49. Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани беришнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш табиатдан фойдаланувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


50. Аризани такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг ваколатли орган томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


51. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин табиатдан фойдаланувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


52. Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш

ва уларнинг дубликатларини бериш


53. Табиатдан фойдаланувчи - юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, табиатдан фойдаланувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


54. Жисмоний шахс бўлган табиатдан фойдаланувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


54-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

54-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 53, 54 ва 54-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

55. Ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


56. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган табиатдан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.


57. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


58. Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давбионазорат"ининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Олинган маблағлар моддий-техника билан таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига сарфланади.


59. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


60. Ваколатли орган ариза, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт. Рухсатноманинг дубликатини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли органларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш,

тўхтатиш ва уни бекор қилиш


61. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ҳамда уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


62. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир маротаба қўпол равишда бузганлик учун рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилишига асос бўлади:

ваколатли органнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларнинг бажарилишини белгиланган тартибда текширишидан бош тортилса;

рухсатнома бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ҳайвонот дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солса, рухсатномада кўрсатилган ҳолатлар (тутиш ва бошқалар) бундан мустасно;

табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги меъёрлари ва рухсатнома талаблари бузилса;

рухсатнома олиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этилса ёки ҳайвонларни сақлаш шароитлари мавжуд бўлмаса.



Берилган рухсатномалар реестри


63. Ваколатли органлар берилган рухсатномаларнинг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.


64. Берилган рухсатномалар реестрида табиатдан фойдаланувчилар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

табиатдан фойдаланувчилар - жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатноманинг берилган санаси ва рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва санаси;

рухсатноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш асослари ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асослари ва санаси;

рухсатнома дубликатини беришнинг асослари ва санаси.


65. Берилган рухсатномалар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.



IV. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН

ОВ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

72. Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларини ва шу кабиларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади.



VI. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


112. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни қайта кўпайтириш, муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, қонунчиликка мувофиқ, белгиланган тартибда амалга оширилади.


113. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни қайта кўпайтириш, муҳофаза қилиш юзасидан идоравий назорат - тасарруфида овчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари мавжуд бўлган давлат органлари томонидан, уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.


114. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни қайта кўпайтириш, муҳофаза қилиш юзасидан жамоатчилик назорати - фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

115. Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта кўпайтириш, белгиланган муддатларга, меъёрларга ва бошқа қоидаларга фойдаланувчилар томонидан риоя қилиниши давлат назорат органлари томонидан текширилади.


116. Ҳайвонот дунёси объектлари ва уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш овдан фойдаланувчилар томонидан, уларга бириктирилган ҳудудларда, ўрмон қўриқчилиги, ўрмон-овчилик хўжаликлари қўриқчилиги, қўриқхоналар ва табиат боғи давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.


117. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўғринча овлашни ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш нормалари ва қарорлари бошқача тарзда бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ҳудудни, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, қаршиликсиз бориб кўриш;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, тайёрланган овчилик-балиқчилик маҳсулотларини, ўрмончиларнинг ва ёлланган овчиларнинг қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналари ва биноларини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва ушлаб туриш;

ихтиёрида қурол, овчилик-балиқчилик маҳсулотларини овлаш ва балиқ овлаш қуроллари, овловчи қушлар ва овчи итлар бўлган барча шахслардан ов қилиш ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши муносабати билан ёзма тушунтиришлар берилишини талаб қилиш;

мазкур Низом, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, нормалари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ҳайвонот дунёси объектларидан барча фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолларда ноқонуний тутилган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда қайта ишловчи ва савдо ташкилотларига (шартномавий баҳода), болалар уйлари ва қариялар уйларига, интернатлар, мактаблар ва касалхоналарга (бепул) бериш, шунингдек ов қилиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш;

ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш қуроллари бўлган ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

амалга ошириш чоғида "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ишларни тўхтатиб қўйиш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонунни бузишлар тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

берилган хизмат қуролини ва унга ўқ-дориларни белгиланган тартибда олиб юриш.

118. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбур.


119. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва нормативлар (квоталар) бузилган ҳолда тутилган ҳайвонот дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишида айбдор бўлган шахслар эса ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун жавобгар бўладилар ва зарарнинг миқдорини мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ қоплаши шарт.

121. Ноқонуний импорт-экспорт қилишга уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, ўлжалар, тулумлар олиб қўйилади.

Олиб қўйилган ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қабул қилинади. Олиб қўйилган тирик ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қарор алоҳида идоравий меъёрий ҳужжат билан тартибга солинади.


122. Ноқонуний тутилган ҳайвонлар (шу жумладан, тирик), балиқ, бошқа сув организмлари тутиш жойларида ҳамда қайта ишлаш ва сотиш жойларида олиб қўйилиши мумкин. Ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, ҳудуд ва шароитдан келиб чиқиб ўлжа ҳуқуқбузарда қолдирилиши ҳам мумкин, бунда у ўлжанинг қийматини бозордаги мавжуд нархлар бўйича тўлайди.

Мазкур Низом талабларини бузган шахслар топилмаса, қолдирилган овчилик ва балиқчилик маҳсулотлари, қурол, анжомлар, қуруқлик ва сув транспорти воситалари ушлаб турилади.


123. Фойдаланувчилар томонидан қонунчилик талаблари бузилган тақдирда, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи пайдо бўлган тақдирда, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилади.

126. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплаши шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.

         





Низомга

4-ИЛОВА



Ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг қисмлари,

ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари,

ўлжа ва тулумларини олиб кириш ва четга олиб

чиқишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


          

Ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжа ва тулумларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тайёрлаб, рухсатнома олишга аризани бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давбионазорат" инспекциясига тақдим этади.

         


ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давбионазорат" инспекцияси


             

1. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давбионазорат" инспекцияси ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжа ва тулумларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома олишга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, ижобий натижага эришилганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг рухсатнома беради. Рад этилган тақдирда, сабабини кўрсатиб, табиатдан фойдаланувчини ёзма равишда хабардор қилади.



ариза олингандан сўнг 15 иш куни мобайнида









2. Ариза берувчи томонидан дастлаб рад этиш сабабларини белгиланган муддатда бартараф этиб топширган ҳужжатларини қайта кўриб чиқади ва заруриятга кўра рухсатнома беради ёки рухсатнома беришнинг рад этилганини ёзма равишда маълум қилади.

           


тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

            





Низомга

7-ИЛОВА

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПО ОХРАНЕ ПРИРОДЫ


ГОСБИОКОНТРОЛЬ

STATE COMMITTEE OF

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

ON NATURE PROTECTION


GOSBIOCONTROL

  

N 000000

      

РАЗРЕШЕНИЕ

на импорт и экспорт диких животных, а также их частей,

продуктов жизнедеятельности, зоологических

коллекций, трофеев и чучел


PERMIT

to import and export animals, their parts, products

and derivates, zoological collections

Выдано


Given to


Цель (экспорт, импорт, реэкспорт)


Purpose (export, import, re-export)


Страна экспорта, реэкспорта, импорта


Country of export, re-export, import


         

     

Название объекта

Name of the object

Количество

Quantity

Разрешение действительно

с "____" ___________

по

"____" ____________ 20____ г.

The permit is valid from


till

y.

Основание


Based on:





Руководитель организации



Нead of organization


________________

      

м.п.

(подпись (signature))

          



         


"____" _____________ 20___ г.



y.

Отметка таможенных органов


Customs marks



             




(дата (date))

М.П.

(подпись (signature))

       





Низомга

13-ИЛОВА



Ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг қисмлари,

зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари,

Ўзбекистон фаунаси ўлжалари ва тулумларини Ўзбекистон

Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлар

МИҚДОРИ

Ҳайвонот дунёси

объектлари турлари


Ўлчов

бирлиги


Ҳар бир жонивор, унинг қисмлари,

тулум, ўлжа, тери, жуфт шохлар, битта

жуфтсиз шох, битта қуш ёки судралиб

юрувчининг тухуми учун тўловлар

миқдори, тутилган ёввойи ҳайвонлар

учун тўловлар миқдоридан фоизда

Қизил китобга киритилганлар


1 дона

5%

Бошқа ҳайвонлар


1 дона

3%

Балиқ (шунингдек музлатилган, шунингдек увилдириқ)


1 тонна

10%

Умуртқасиз жониворлар ғумбаглари, Артемия цисталари, майда қисқичбақасимонлар, моллюскалар чиғаноқлари, мумиё


1 кг

3%

Ҳайвонлар заҳари


1 гр.

1 г қуруқ ҳолдаги заҳар олиш учун зарур бўлган ҳайвонлар сони ҳисобидан уларни тутиш учун тўлов қийматидан 3 фоиз миқдорида


       

Изоҳ: ҳайвонларни республикага олиб кириш ва реэкспорт қилиш ҳамда питомникларда интродукция мақсадида кўпайтирилган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, зоология коллекцияларини, ҳаёт фаолияти маҳсулотларини, ўлжаларини, тулумларини республикадан олиб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.






Низомга

14-ИЛОВА



Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг

бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини

ҳисоблаш учун тўловлар

МИҚДОРИ


Ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан

қатъи назар, ҳар бир ҳайвон (калласи, териси,

шохи ва бошқалар) учун ундириш миқдори


Ўзбекистон фуқаролари

ва юридик шахслар учун,

базавий ҳисоблаш миқдорига

нисбатан коэффициент

хорижий фуқаролар ва

юридик шахслар учун -

АҚШ долларида


     

СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР

     

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар

Қоплон, тарғил сиртлон (Дўлта), илвирс (қор қоплони)


3 000

400 000

Бурама шохли эчки (морхўр)


2 000

300 000

Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, Бухоро буғуси (хонгул)


1 500

250 000

Қизилқум архари (Северцов қўйи), Тянь-Шань тоғ қўйи, Устюрт кўйи, Бухоро тоғ қўйи, Тянь-Шань қўнғир айиғи


1 000

200 000

Сайғоқ, жайрон, мензбир суғури


500

50 000

Манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсок, сариқ сассиқкўзан, олақўзан


200

20 000

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган сут эмизувчиларнинг бошқа турлари


100

10 000

       

Бошқа турлар

Қизил бўри


20

2000

Тоғ эчкиси, тўнғиз


15

1500

Елик (буғу)


10

1200

Тоғ сувсари, қоракўзан (норка), қизил суғур, оқсувсар, олакўзан, тулки, корсак, чиябўри, нутрия, ёввойи мушуклар, сариқ сассиқкўзан, ондатра, латча


5

800

Бўри


-

200

Бўрсиқ, жайра


2

400

Қуён


1

200

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси


0,5

100

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сут эмизувчилар


0,3

50

Сайғоқ, кийик, жайрон, буғу, эчки, қўчқор шохлари


бир жуфт шох ва жуфт бўлмаган ҳар бир алоҳида шох мазкур ҳайвоннинг биттасига мувофиқ келади


Мўйна буюмлар


мазкур буюмдаги терилар сони бўйича


Айиқ ёғи (100 г учун)


1

250

Бўрсиқ, суғур, жайра ёғи (100 г учун)


0,25

200

Айиқ сафроси (хомашё ҳолида 1 г учун)


1

200

           

ҚУШЛАР

              

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан)


1 500

150 000

Тўхта тувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ


1 000

100 000

Вишилдоқ ва қийқирдоқ оққушлар, соқақушлар, қумой, қора лайлак, сувқийғир (скопа), кичик бургут, қиронқора, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий бургут, илонхўр бургут, узун думли ва оқ думли сувбургутлари, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қошиқбурун, кичик оққўтон, сариқ қўтон, қизилтомоқ ғоз, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, бизғалдоқ, оқ турна


500

50 000

Оқ лайлак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), мармар чуррак, қоравой, Зарафшон қирғовули, оқбовур, қорабузов, қора кабутар, оддий ғуррак, тасқара, чўл бўктаргиси, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун (ингичка тумшуқли балиқчи), Осиё моки лойхўраги, оқбовур


100

30 000

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)


Мазкур турдаги қушларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи


халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган қушларнинг бошқа турлари


100

20 000

     

Спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида овлаш тақиқланганлар

    

Турналар, кичик оққуш


8

300

Укки, бошқа йиртқич ва япалоққушлар, қузғун


7

250

   

Бошқа турлар

     

Қарқараларнинг (қўтонларнинг) бошқа турлари


3

200

Қирғовуллар (Зарафшон қирғовулидан ташқари), ғозлар, улар


2

150

Ўрдаклар, чурраклар, чераглар, қашқалдоқ, каклик, чиллар, қорабовур, саджа, клушица, Альп зоғчаси


1

100

Йилқичи


1,5

100

Каптарлар, ғурраклар, балиқчи қушлар, катта қоравой, қўнғирлар, сув товуғи, сувмошаклар, бедана, кўлбуқалар, ҳаққуш (кваква), қарғалар, чуғурчиқлар


0,5

30

"Майда чумчуқсимон қушлар" (сўфиттўрғайлар, жиблажибонлар, йилқичилар (конёклар), зарғалдоқ, читтаклар, шақшақлар, королёклар, завирушкалар, деҳқончумчуқлар, вьюроклар ва бошқалар)


1

25

Қушларнинг бошқа турлари


0,3

20

            

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

       

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар

Капча илон (кобра)


200

30 000

Бўз эчкемар


100

20 000

Ўрта Осиё чўл тошбақаси


10

1 000

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)


Мазкур турдаги судралиб юрувчиларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи


халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган судралиб юрувчиларнинг бошқа турлари


30

2 500

      

Бошқа турлар

        

Гюрза


5

300

Қум чархилони (эфа), бушилон (щитомордник), қора илон


5

250

Заҳарсиз илонлар


3

200

Чўл тошбақаси


2

100

Яшчуркалар, гекконлар, калтакесаклар, агамалар, сариқилон ва бошқа турлар


1

50

     

ҚУРУҚЛИКДА ВА СУВДА ЯШОВЧИЛАР

     

Кўл бақаси, қурбақалар


0,05

20

       

БАЛИҚЛАР

      

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар

Орол мўйлабдори (сўзанбалиқ), Орол баҳриси (бакра), Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансифат оққайроқ, Амударё гулбалиғи


100

5 000

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган балиқларнинг бошқа тузлари


70

3 000

         

Бошқа турлар

       

Лаққа, дўнгпешана балиқлар, оқ амур (10 кг ва ундан ортиқ)


7

200

Лаққа, дўнгпешана балиқ, оқ амур (10 килограммгача)


2

150

Зоғорабалиқ, оқ сла, оққайроқ, гулбалиқ, пелядь


1

60

Илонбош, чўртан балиқ


0,5

30

Товонбалиқ, Самарқанд храмуляси, лешч


0,3

25

Тараша балиқ, мойбалиқ, қорабалиқ


0,2

20

Бошқа арзонбаҳо балиқ турлари


0,1

10

Балиқ увилдириғи (1 килограмм учун)


10

300

  

УМУРТҚАСИЗ ЖОНИВОРЛАР

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган умуртқасиз жониворлар


50

2 000

Заҳарли умуртқасиз жониворлар


2

75

Дарё қисқичбақаси (Зарафшон дарёси ҳавзаси) 1 килограмм учун


0,5

30

Тижорат қийматига эга бўлган бошқа қисқичбақасимонлар ва умуртқасизлар (1 килограмм учун) шу жумладан:

артемия (Artemia) цисатлари

чивинлар ғумбаги (мотиль), дафния ва бошқалар (ҳўл ҳолда), 0,5 килограмм учун (қуруқ ҳолда)


0,2


100


0,1


100

0,1


50


Коллекция ва музей аҳамиятига эга бўлган турлар


халқаро каталоглар нархлари бўйича


Маиший, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган ҳамда балиқ овида хўрак сифатида ишлатиладиганлардан ташқари бошқа умуртқасиз жониворлар


0,02

10

Умуртқасиз жониворлар ва илонлар заҳари


1 г заҳар олиш учун зарур бўлган ҳайвонлар сони ҳисобидан уларни тутиш учун тўлов қийматининг 1 баравари миқдорида

Мумиё (1 г учун)


0,5

5

Ҳайвонларни овлаганлик, инларини ва уяларини бузганлик учун:



қўриқхоналар, ландшафт буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳудудида;


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 3 баравари миқдорида


табиат боғлари, буюртма қўриқхоналар, биосфера резервати ҳудудида


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 2 баравари миқдорида


Олинган ҳар бир тухум ёки жўжа учун, Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланган урғочисидаги ҳар бир эмбрион ёки судралиб юрувчиларнинг тухуми учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 50 фоизи миқдорида


Олинган ҳар бир тухум ёки жўжа ҳамда овлаш тақиқланган ҳайвонларнинг ноқонуний овланган урғочисидаги ҳар бир эмбрион учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 25 фоизи миқдорида


Олинган ҳар бир тухум, жўжа ҳамда ноқонуний овланган урғочидаги ҳар бир эмбрион учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 20 фоизи миқдорида


Ёввойи ҳайвонлар яшаши учун хос бўлмаган шароитда (музда, сувда ва ҳоказо), фалокатга учраганда (ёнғин, сув тошқини, озуқа етишмаслиги ва бошқалар), шунингдек транспорт воситаларидаги ёритиш асбобларини қўллаб, транспорт воситалари (автомашиналар, мотоцикллар ва бошқалар), моторли қайиқлар, катерлар, дельтопланлар, самолётлар ва вертолётлар воситасида нобуд қилганлик учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 3 баравари миқдорида


Тақиқланган даврда ва тақиқланган жойларда балиқ тутганлик учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 2 баравари миқдорида


Электр токи ва заҳарловчи моддалар қўллаб балиқ тутганлик учун


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 3 баравари миқдорида


Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ёки СIТЕS Конвенциясининг иловаларига киритилган ноқонуний овланган, эгалланган ҳайвонот дунёси объектларини сотиш, сотиб олиш, айирбошлаш, чет элга олиб чиқиш ёки бошқа давлатлардан олиб кириш


мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 1,5 баравари миқдорида


Чет эл давлати фаунаси намунаси олиб кирилганда - ушбу давлатда белгиланган зарар тўлови суммасида


Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги қамишлар ва ялангликларни ёққанлик ҳамда шудгорлаганлик, ўтларни пайҳон қилганлик учун (1 га учун)


2 барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда сумма икки бараварга кўпаяди


250

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган тўқайларни, табиий ҳолда кўпаядиган ўрмон дарахтлари ва ниҳолларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ёққанлик, кундаков ва пайҳон қилганлик учун (1 га учун)


3 барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда сумма уч бараварга кўпаяди


350

Балиқлар урчиш жойларини (1 га учун) ва қишлаш чуқурларини ифлослантирганлик, йўқ қилганлик учун


2 барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда сумма икки бараварга кўпаяди


250



         

Изоҳлар: ҳайвоннинг қисми ёки битта ҳайвоннинг қисмлари ушбу турнинг битта зотига тегишли.

Қизил китобга киритилган ҳайвонлар рўйхатига Қизил китобнинг охирги нашрига асосан ўзгартириш киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 октябрь, 43-сон, 530-модда