Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31.08.1995 й. 114-I-сон "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.1995 й.

N 114-I


"ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:


Ўзбекистон Республикасининг Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунига қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 9, 189-модда