Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.1997 й. 48-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув ходимлари сонини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 420-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.1997 й.

N 48



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ

ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ 420-СОН ҚАРОРИГА

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг унинг таркибига "Ўзбошёғочқурилиш" бошқармаси тугатилиши муносабати билан илгари "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмасига берилган уч корхона  қуёш нуридан сақлаш маҳсулотлари заводи, "Ёғочсоюз" акционерлик жамияти (собиқ "Тошкент" ёғочни қайта ишлаш ишлаб чиқариш бирлашмаси), "Ҳамидулло" акционерлик жамияти (собиқ дурадгорлик материаллари заводи)ни ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси, "Тошкент-уйжойинвестқурилиш" корпорацияси бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган корхоналарни уларнинг 1997 йил 1 январдаги баланс ҳолати бўйича қабул қилиш-топширишни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов