Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-11-сон "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 20.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2014 й. 1807-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2014 й.

N 1807-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2014 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.03.2014 й.

N 2014-11


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 52 (I)-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44, 2008-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш

натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг "д" кичик банди биринчи хатбошисидаги ва 15-банддаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини" деган сўзлар "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" деган сўзлар "бюджет тизими бюджетлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 151-модда