Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 57-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-31-сон "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 10.06.2013 й. Қарори (АВ томонидан 21.06.2013 й. 1807-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.06.2013 й.

N 1807-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.06.2013 й.

N 57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.06.2013 й.

N 2013-31


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 164-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44, 2008-23-сон қарори (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

    





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш

натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банддаги "республика бюджетининг асосий 23402-ҳисобварағидан" деган сўзлар "Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-бандда:


а) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Солиқ ҳисоботининг шаклларига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-(I)-сон, 162-модда) мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китоби;";


б) "д" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Мактаб таълими жамғармасига" деган сўзлар "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) агарда юклаб жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, чет эл валютасини юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда солиқ тўловчи томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган ҳисоб-китоби.".


3. 7-бандда:

а) "д" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "иссиқлик таъминоти, газ таъминоти" деган сўзлар "иссиқлик таъминоти, санитария тозалаш ва газ таъминоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"санитария тозалаш бўйича - санитария тозалаш хизматларини кўрсатганлиги тўғрисида маълумот.";


б) қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун - мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги, солиқ тўловчи томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.".


4. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиш ва ҚҚС суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 8 иш кунидан кечиктирмай қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармаси (бундан буён матнда тармоқ бошқармаси деб юритилади) томонидан 6 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Тармоқ бошқармаси кўриб чиқиш натижалари бўйича ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисида сўровнома (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади) тайёрлайди. Сўровнома (асли ва бир нусхаси) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) ЯҒҲдан солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига тўловни амалга ошириш учун топширилади;

Ғазначилик ходими сўровнома нусхасига сўровномани қабул қилиб олинган кун ва вақтни қўйиб, уни тармоқ бошқармасига қайтаради;

Ғазначилик сўровнома ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосасини олгандан сўнг 2 иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ЯҒҲдан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширади.

Ғазначилик ЯҒҲдан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатларни тегишли тармоқ бошқармасига қайтаради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚҚСни қайтаришни рад этган тақдирда ушбу тўғрида солиқ тўловчи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ёзма равишда маълум қилади.

14. Ғазначилик ЯҒҲдан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширгандан сўнг Ғазначилик ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан, Давлат солиқ қўмитасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқ бошқармаси ва Давлат бюджети бош бошқармасини хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда ушбу тўғрисида тегишли давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади.

Ғазначилик томонидан ўзаро электрон алоқа йўли билан тақдим этилган хабарномалар давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига ҚҚС бўйича суммани тўлов топшириқномалари нусхаларида кўрсатилган суммага камайтириш тўғрисида ёзув киритиш учун асос ҳисобланади.

Сўровнома нусхаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли тармоқ бошқармасида, сўровноманинг асл нусхаси эса - Ғазначиликда сақланади.".


5. 15-банддаги "Мактаб таълими жамғармаси" деган сўзлар "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 17-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 20-банддаги "Давлат бюджети даромадлар ва харажатлар таснифининг 12-бўлими, 26-параграфига" деган сўзлар "Давлат бюджети даромадлар таснифининг 3 450 721 "Республика бюджети харажатларини қоплаш" кодига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 3-илованинг номидаги "иссиқлик таъминоти ва газ таъминоти" деган сўзлар "иссиқлик таъминоти, санитария тозалаш ва газ таъминоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 6-иловада:

4.1-банддаги "4 иш куни" деган сўзлар "6 иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4.2-банддаги "Давлат бюджети Бош бошқармаси (4 иш куни)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (2 иш куни)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 9 ва 10-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА


Чет эл валютасини юклаб жўнатиш амалга оширилган

ойнинг   сўнгги  кунидаги  Ўзбекистон   Республикаси

Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича

миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

   

Т/р

Чет эллик

ҳамкорнинг

номи


Контракт

(шартнома)

рақами


Контракт

(шартнома)

санаси


Божхона юк

декларацияси

рақами ва

санаси


Юклаб

жўнатишнинг

санаси


Товарнинг

чет эл

валютасидаги

қиймати


Валюта

тури


Юклаб жўнатиш

санасидаги

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий банки

томонидан

ўрнатилган

валюта курси


1.










2.










3.











    

      









    

    









    

     









Жами









            

            

Жадвалнинг давоми

Товарнинг

миллий валюта

эквивалентидаги

қиймати


Юклаб жўнатиш

амалга оширилган

ойнинг охирги

кунидаги валюта

курси


Миллий

валютадаги

эквиваленти


Чет эл

валютасидаги

тушумнинг келиб

тушиш санаси


Чет эл

валютасидаги

тушум суммаси


Юклаб жўнатиш

амалга оширилган

ойнинг охирги кунидаги

курс бўйича миллий

валютадаги эквиваленти


Салмоғи


         

      







         

         







        

         







         

        







        

        







        

           







       

      







       

Корхона раҳбари





    







     

Бош ҳисобчи





     







     

20___ й. "___" ____________





      






       

М.Ў.





            





Солиқ тўловчиларга ноль даражали

ставкани қўллаш натижасида ҳосил

бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



20___ йилда йўловчилар, багажлар, юклар

ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича

ягона халқаро ташиш ҳужжатлари

РЕЕСТРИ

        

Т/р


Рейс

рақами


Ташиш

санаси


Йўналиш


Миқдори


Хизматлар қиймати


қаердан


қаерга


ташилган

йўлов-

чилар


ташилган

багажлар


ташилган

юклар


ташилган

почта


йўловчилар-

ни ташиш

бўйича


багажлар-

ни ташиш

бўйича


юкларни

ташиш

бўйича


почтани

ташиш

бўйича



     

    













    

   













    

    













   

     













     

      













     

     













   

  












     

    


Корхона раҳбари





    







     

Бош ҳисобчи





     







     

20___ й. "___" ____________





      






       

М.Ў.".





    

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 24 июнь, 25-сон, 330-модда