Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-1-сон "Республика ички истеъмолчиларига реализация қилинадиган пахта толасига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.01.2012 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2012 й. 2327-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2012 й.

N 2327

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2012 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.01.2012 й.

N 2012-1


ҚАРОРИ



Республика ички истеъмолчиларига реализация

қилинадиган пахта толасига қўшилган қиймат

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 26 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Республика ички истеъмолчиларига реализация қилинадиган пахта толасига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 74-модда