Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-2-сон “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 24.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2005 й. 1101-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2005 й.

N 1101-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.01.2005 й.

N 20

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.01.2005 й.

N 01-02/8-2

ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар

томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар

учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида


(2005 йил 18 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17- ва 02/8-1-сонли қарори билан тасдиқланган "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1101  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи олинмайдиган товарларнинг жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши бўйича белгиланган нормалар"га (1998 йил 13 март, рўйхат рақами 412  Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 йил, 3-сон, 2002 йил, 2-сон) кўра жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга нисбатан акциз солиғи татбиқ этилмайди".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                      С. Раҳимов



Давлат божхона қўмитаси раиси                        Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 43-модда.