Молия вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-9-сон "Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 401-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.01.2001 й.
N 401-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.01.2001 й N 4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 08.01.2001 й N 2001-9 |
ҚАРОРИ
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни
ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартишлар киритиш
тўғрисида
(2001 йил 20 январидан кучга киритилади)
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2001 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 500-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил 15 декабрда 42-сон ва Давлат солиқ қўмитаси 97-106-сон билан тасдиқлаган Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (29.01.98 йилда 401-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Молия вазири М. Нурмуратов |
Давлат солиқ қўмитасини раиси Б. Ходжаев |
ИЛОВА
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш
ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
киритиладиган ўзгартишлар
1. 2.1-банддан “фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғланмаган ер ости иншоотларининг қурилиши ва фойдаланилиши” сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 2.4, 3.1.3, 3.1.5, 5.1.3, 5.1.5, 5.1.6, 5.2-бандлар чиқариб ташлансин.
3. 5.1.4-бандда:
биринчи хатбошидан “ва ер ости иншоотлари қурилиши” сўзлари чиқариб ташлансин;
охирги хатбоши чиқариб ташлансин.
4. 6.1-банднинг б)- кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
“б) чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва геологияга оид бошқа коллекция материалларини йиққанлик учун - бир йилда бир маротаба, йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун мўлжалланган муддатдан кечиктирмай”.
5. 6.2-банднинг б)-кичик банди чиқариб ташлансин.
6. 1-илова ҳисоб-китоб шаклининг номланишидаги “ер ости иншоотлари қурилиши ва фойдаланилиши” сўзлари ҳамда 2-устундаги “ва узунлиги майдони” сўзлари чиқариб ташлансин.
“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 1-сон 2001 й.