Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 29.12.1997 й. 382-сон билан рўйхатга олинган 10.11.1997 й. МВ 35-сон, ДСҚ 97-91-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.1997 й.

N 382




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

10.11.1997 й.

N 35

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

10.11.1997 й.

N 97-91

                              


Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Юридик шахслар даромадларидан

(фойдасидан) солиқни ҳисоблаш ва

бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг II бўлими 13-43-моддаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур йўриқнома қоидалари даромадлар (фойда) солиғини тўловчилар бўлган юридик шахсларга тегишли бўлади.

Мазкур йўриқнома ялпи даромад солиғи тўловчиларига, кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида рўйхатга олинган, ягона солиқ тўловчилари бўлиб ҳисобланган юридик шахсларга, шунингдек, ягона ер солиғи тўловчилари бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилмайди.


I. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Даромадлар (фойда) солиғини тўловчилар бўлиб молия йилида солиққа тортиладиган даромад (фойда) олган юридик шахслар ҳисобланади.

Ушбу йўриқномада солиққа тортиш мақсадларида юридик шахслар деганда мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки оператив тарздаги бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар ва ташкилотлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) тушунилади.


2. Ушбу Йўриқнома қоидаларидан қатъи назар:

- Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинадиган даромадлари (фойдаси) бўйича солиққа тортилади.

- Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятидан олинадиган даромадлари (фойдаси) бўйича солиққа тортилади.

Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтказилган юридик шахс, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтказилган, бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашган юридик шахс Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади.


3. Юридик шахслар даромадлар (фойда) солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни мустақил амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик шахсларининг бирлашмалари бюджет билан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра марказлаштирилган тартибда амалга ошириши мумкин.



II. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТЛАРИ ВА СОЛИҚ

СОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР (ФОЙДА)НИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Солиққа тортиладиган объект деб ялпи даромад билан "Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиладиган маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотишга доир харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ кўрсатилган Низомнинг иловаларида белгиланган харажатлар суммасига ўзгартирилган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқилган даромад (фойда) ҳисобланади.


5. Банклар ва суғурта ташкилотлари бўйича ушбу Йўриқноманинг 4-бандида баён қилинган тартибда белгиланган чегирмалардан ташқари қуйидагилар ҳам ялпи даромаддан чегириб ташланиши керак бўлади:

а) банклар бўйича:

- кредит ресурслари учун тўловлар;

- операцион харажатлар;

- пул маблағлари ва бойликларни ташиш ва сақлашга доир харажатлар;

- мижозлар ҳисобварақлари, шу жумладан, жисмоний шахслар омонатлари бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар;

- таваккалчилик операциялари бўйича захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган умидсиз ссудалар суммалари;

б) суғурта ташкилотлари бўйича:

- қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича берилган тўловлар суммалари;

- амал қилиш муддати ҳисобот йили охиригача тугалланмаган суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тўловлар суммалари;

- суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ва ҳисобланган тўловлар суммалари;

- ўтган йиллардаги суғурта ҳодисалари бўйича тугалланмаган тўловлар суммалари, шу жумладан даъво қилиш муддати доирасидаги мажбуриятлар;

- суғурта ҳолатининг рўй берганлиги ҳақида хабар берилган, лекин зарар миқдори тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммалари;

- суғурта ташкилотининг суғурта ҳодисаларининг олдини олиш ва огоҳлантиришга доир тадбирларини (олдини олиш тадбирлари) маблағ билан таъминлашга йўналтириладиган маблағлари суммалари;

- суғурта ташкилотларининг резерв фондларига ажратмалар шу ташкилотлар даромадларининг йигирма фоизигача бўлган миқдорда, ана шу фондларнинг миқдори суғурта ташкилотлари устав фондининг йигирма беш фоизига етгунича.


6. Солиқ тўловчилар (банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) даромадлари илгари жами даромадга қўшилган товар (иш, хизмат)ларнинг сотилиши билан боғлиқ умидсиз қарзлар бўйича уларни даъво муддати ўтганидан сўнг чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлади.


7. Юридик шахсларнинг даромадлари ва улар юзасидан тегишли чегирмалар солиқлар ҳисобланиши учун, ҳақи тўланган вақт ва пуллар келиб тушган санадан қатъи назар, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ улар тегишли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади.


8. Агар амалга оширилган харажат харажатларнинг бир неча тоифасига киритилган бўлса, у фақат бир марта жами даромаддан чегириб ташланиши мумкин.


9. Узоқ муддатли контрактларга тегишли даромад ва чегирмалар уларнинг амалда ижро қилинган қисми бўйича молия йили давомида ҳисобга олинади.

Узоқ муддатли контрактнинг амалда ижро этилганлиги молия йили охиригача қилинган харажатларни ушбу контрактга доир жами харажатлар билан таққослаш орқали аниқланади.


10. Жами даромад таркибига юклаб жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун юридик шахс олиши лозим бўлган (олинган) ёки у текинга олган пул ёки бошқа маблағлар киради.

Бундай даромадлар қуйидагилардир:

а) товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган даромад;

товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум деганда қуйидаги суммалар тушунилади:

- юклаб жўнатилган маҳсулот учун тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган суммалар;

- буюртмачи тасдиқлаган бажарилган ишлар далолатномаларида кўрсатилган суммалар;

- хизматлар кўрсатилиши фактини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган суммалар.

Даромадлар (фойда) солиғини тўловчилар ҳисобланадиган харид, тайёрлов ва сотиш ташкилотлари учун солиққа тортиш мақсадларида сотишдан олинган тушум деганда сотилган товарларнинг сотиш нархи билан харид нархи ўртасидаги фарқ тушунилади.

Воситачилик фаолиятидан даромадлар (комиссион рағбатлантириш ҳақи, фоизлар сифатидаги) оладиган корхоналар учун тушум деганда солиққа тортиладиган даврда амалга оширилган ҳамма битимлар бўйича олинган комиссион рағбатлантириш ҳақлари (фоизлар) суммаси тушунилади.

б) асосий воситалар, номоддий активлар, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, материаллар ва бошқа активларни сотишдан олинган даромад;

Солиққа тортиш мақсадида корхонанинг асосий фондлар ва бошқа мол-мулкни сотишдан олган даромадини белгилашда ушбу фондлар ва мол-мулкнинг сотиш қиймати билан қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ (ортиқча сумма) ҳисобга олинади. Бунда мол-мулкнинг қолдиқ қиймати асосий фондлар, моддий активлар, арзон баҳоли ва тез эскирадиган буюмларга нисбатан қўлланилади.

Агар активнинг фақат бир қисми сотилса, унда активнинг сотиш пайтидаги қиймати қолган ва сотилган қисмлар ўртасида тақсимланади.

Активларнинг текинга ёки камайтирилган қиймат бўйича берилиши ҳолларида берувчи шахснинг активлари қиймати вужудга келган харажатлар асосида, олувчи шахснинг даромадлари эса - кирим қилинган баҳолаш қиймати бўйича, лекин бериладиган активларнинг таннархидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

в) фоизлар сифатидаги даромад;

г) дивидендлар;

д) текинга олинган мол-мулк;

Агар воситаларнинг текинга берилиши вазирлик, концерн, трест ва шу кабилар тизим деб тушуниладиган тизим ичидаги корхоналар ўртасида юз берадиган бўлса ва бундай воситалар бўлиш баланси бўйича юқори ташкилот буйруғига кўра олинган бўлса, унда улар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

е) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад;

Бунда шуни назарда тутиш керакки, агар ижарага берувчи амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларни лизинг шартномаси бўйича ижарага топширса, унда бундай операция солиққа тортиш мақсадларида ижарачи томонидан мол-мулк харид қилин иши деб кўриб чиқилиши лозим.

Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситалар ижараси агар қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келса, у лизинг ҳисобланади: ижара муддати асосий воситаларнинг хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса; ижарачи асосий воситаларни қатъий белгиланган нархда ёки ижара тугаганидан сўнг белгиланадиган нарх бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга бўлса; ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугалланганидаги қолдиқ қиймати уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан камни ташкил этса; ижарага олинган бутун давр учун жорий тўловларнинг суммаси ижарага олинган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.

Ушбу кичик банднинг иккинчи қисми қоидалари лизинг шартномасини узайтириш ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган даврга ҳам тегишли бўлади.

ж) роялтилар;

з) текинга берилган молиявий ёрдам (давлат бюджети субсидияларидан ташқари);

и) даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;

Даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво тақдим этиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган давр доирасидаги муддатдир. Даъво муддатининг умумий муддати - 3 (уч) йил.

к) илгари чегирилган харажатлар, зарарлар ёки шубҳали қарзларнинг ўрнини қоплаш тариқасида олинган даромадлар;

л) валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги мусбат фарқ;

м) фавқулодда даромадлар;

н) бошқа даромадлар.


11. Товар-моддий захираларнинг қўшимча баҳоланган суммаси товар (иш, хизмат) ларнинг сотилишига қараб солиққа тортиладиган даромад таркибига киритилади.


12. Маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг сотилишини амалдаги таннархидан кам бўлган нархлар бўйича амалга оширадиган ташкилот (корхона) лар бўйича солиққа тортишда зарарлар суммаси солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

13. Умумий вазифаларни ҳал этиш ва қўшма фаолиятни амалга ошириш учун устав фондига бирлаштириладиган бадаллар, улушлар ва бошқа мақсадли маблағ сарфлашлар ушбу вазифаларни ҳал этиш учун махсус ташкил қилинган юридик шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва солиққа тортиладиган объект бўлмайди.

Бундай мақсад учун юридик шахсни ташкил этмасдан қўшма фаолият (оддий ширкатчилик шартномаси бўйича) унинг қатнашчилари шартномалари асосида амалга оширилади.

Ўртоқлар (қатнашчилар) деб аталадиган икки ёки ундан ортиқ шахслар қўшма фаолият ҳақидаги шартнома бўйича ўз улушларини бирлаштириш ва қонунчиликка зид келмайдиган умумий хўжалик ва бошқа мақсадга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида зиммаларига мажбурият оладилар.

Шартнома қатнашчилари томонидан биргаликдаги фаолият учун бирлаштирилган юридик шахсларнинг мол-мулки шарт-номага мувофиқ шартнома қатнашчиларининг умумий ишларини юритиш  топшириб қўйилган қатнашчининг алоҳида балансида ҳисобга олиниши лозим. Ушбу қ

...