Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.1995 й. 161-сон "Четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.1995 й.

N 161



ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН АЛКОГОЛЬ

МАҲСУЛОТЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ

СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил 10 майдан бошлаб четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларининг барча турларига акциз солиғи ставкаси контракт қийматининг 75 фоизи миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси янгидан тасдиқланган ставкаларни ҳисобга олган ҳолда четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи белгиланган тартибда тўлиқ ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назоратни кучайтирсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 мартдаги 97-сон қарори 1-бандининг четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларининг барча турларига акциз солиғи ставкалари миқдорига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов