Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.1993 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.1993 й.

N 420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

БЮДЖЕТ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ

ТАРТИБИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида" Ўзбекистон Реслубликаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1993 йил 7 майдаги 856-XII-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йил 1 сентябрдан бошлаб:

республика корхоналари ва ташкилотларининг жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар (хизматлар) учун истеъмолчи (буюртмачи) нинг ҳақ тўлашига қараб бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартиби;

"Ўздеҳқончиликсаноатбанк", "Ўзсаноатқурилишбанк", Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун Даромадларга солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан фоизларда 25 фоиз миқдорида белгилансин.


2. Молия вазирлигининг янги ташкил этилган "Ўзтадбиркорбанк" ни 1993-1995 йилларда олинган даромадлардан бюджетга солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси йўриқнома-норматив ҳужжатларга тегишли ўзгаргишлар киритсинлар ва уларни барча солиқ тўловчиларга етказсинлар.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов