Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2007 й. ПФ-3886-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.2007 й.

N ПФ-3886



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ

УЧУН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ ПФ-2086-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона ер солиғини ҳисоблаб ёзиш тугатилади.

Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти - юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тиклаш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланадиган бутун давр учун тўлиқ ҳажмда олинади".


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 259-модда.