Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2003 й. ПФ-3205-сон "Улгуржи савдо корхоналарини солиққа тортишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.02.2003 й.

N ПФ-3205



УЛГУРЖИ САВДО

КОРХОНАЛАРИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Улгуржи савдони ривожлантиришни рағбатлантириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо ташкилотлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва шу асосда ички истеъмол бозорининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан янада тўлиқроқ тўлдирилишини таъминлаш мақсадида:


1. Улгуржи савдо корхоналари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинсин.


2. “Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ-3076-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2003 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 21-модда