Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 22.01.1999 й. 609-сон билан рўйхатга олинган 09.11.1998 й. МВ 04-03-02/752-сон, ДСҚ 98-142-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

22.01.1999 й.

N 609



ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N 04-03-02/752


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 98-142


09.11.1998 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар

учун ягона ер солиғини ҳисоблаш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш механизмини белгилайди.


1.2. Ягона ер солиғи амалдаги барча умумдавлат солиқлари (алкоголли маҳсулотга акциз солиғидан ташқари) ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган қуйидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига жорий этилади:

- даромад (фойда) солиғи;

- қўшилган қиймат солиғи;

- алкоголсиз ичимликлар ва мева шарбатларига акциз солиғи;

- экология солиғи;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

- мол-мулк солиғи;

- ер солиғи;

- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

- бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.


1.3. Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмиш қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бож тўлови, давлат божи, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар, шунингдек, алкоголли маҳсулотларга акциз солиғини тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.


1.4. Ушбу тартиб қуйидагиларга тегишли бўлмайди:

ўрмончилик, балиқчилик, овчилик хўжаликларига;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, экспертиментал ва ўқув-тажриба хўжаликларига;

мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган ёрдамчи қишлоқ хўжаликларига;

деҳқон хўжаликларига, улар учун Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни билан назарда тутилган солиқ солиш шартлари сақланиб қ

...