Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.1998 й. ПФ-2151-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.12.1998 й.

N ПФ-2151



САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Солиқни тартибга солишни такомиллаштириш ҳисобига муомала ҳаражатларини камайтиришда савдо корхоналарининг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва бир хил қилиш, солиқлар тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:


1. 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналари умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг қуйидаги турларини тўлашдан озод қилинсин;

экология солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ер ости бойликларидан фондаланганлик учун солиқ;

ер солиғи;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.


2. Белгилаб қўйилсинки, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган жами умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўрнига қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

ялпи даромад солиғи;

мулк солиғи.

4. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун:

мулк солиғи;

божхона тўловлари, давлат божи, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


5 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов