Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2013 й. 130-сон қарорига 4-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 майдаги

130-сон қарорига

4-ИЛОВА


Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Жиззах"

махсус индустриал зонаси қатнашчиларини

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Жиззах" махсус индустриал зонасида (кейинги ўринларда "Жиззах" МИЗ деб аталади) жойлаштириш учун инвесторларни танлаб олиш ва "Жиззах" МИЗ ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун унинг қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. "Жиззах" МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш "Жиззах" МИЗнинг Маъмурий кенгаши ишчи органига ва Дирекциясига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) юкланади.



II. ИНВЕСТОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ УЧУН "ЖИЗЗАХ"

МИЗ ДИРЕКЦИЯСИГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


3. "Жиззах" МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича икки босқичда амалга оширилади.


4. Танлаб олишнинг биринчи босқичида инвестор Дирекцияга "Жиззах" МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:

инвестор рўйхатдан ўтказилган жой бўйича савдо реестридан кўчирма ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

тавсия қилинаётган лойиҳанинг бизнес-режаси;

инвесторнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумот;

охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;

инвестор ваколатли шахсларининг имзолари намуналарини тасдиқловчи ҳужжат.

Барча ҳужжатлар инвесторлар томонидан Дирекцияга давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.


5. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари;

тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;

мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;

фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;

иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоблари, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;

киритиш мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.


6. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади.

Алоҳида ҳолларда танлаб олишда қатнашиш учун инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишда лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин. Бу ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қўшимча равишда сўраб олинган ва (ёки) ҳужжат тақдим этилган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.


7. Ушбу Низомнинг 4-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.


8. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан, бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.



III. ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАЛАРИНИ МАЪМУРИЙ

КЕНГАШ ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИШ


9. Ишчи орган инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.


10. "Жиззах" МИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:

стратегик табиий хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича корхоналарни қўшмаган ҳолда, фаолият соҳасининг "Жиззах" МИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;

энг аввало, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини ва маҳаллий ходимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган янги замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки ишлаётганларини чуқур модернизациялаш бўйича инвесторнинг мажбуриятлари;

талаб катта бўлган импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик изчилликни босқичма-босқич шакллантириш;

тавсия этилаётган ишлаб чиқаришнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолатисиз жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларнинг амалга оширилиши;

имтиёзларнинг амал қилиш муддати мобайнида уларни қўллашдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонага қайта инвестициялаш бўйича мажбуриятларнинг инвестор (инвесторлар) томонидан қабул қилиниши;

инвесторнинг молиявий ва технологик қувватга эгалиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги);

тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

технологик ускуналарнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш;

инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари;

Маъмурий кенгаш қарори билан белгиланадиган бошқа омиллар.

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда "Жиззах" МИЗ ҳудудида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё ва ярим тайёр фабрикатларни изчил технологик қайта ишлашда ўзаро ҳамкорлик қиладиган корхоналар ташкил этиш орқали талаб катта бўлган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.


11. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:

"Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мумкинлиги;

аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;

"Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Агар инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи фактлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.

Маъмурий кенгаш аъзолари, ишчи орган ва Дирекция инвестор (инвесторлар) томонидан тақдим этилган маълумотнинг маҳфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


13. Ушбу Низомнинг 11-банди учинчи хатбошисига мувофиқ пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.


14. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомаси бўйича ижобий қарори Маъмурий кенгаш мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида "Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисида битим деб аталади) тузиш учун асос ҳисобланади.


15. Маъмурий кенгаш мажлиси протоколининг нусхаси протоколни Маъмурий кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.



IV. "ЖИЗЗАХ" МИЗ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


16. Иккинчи босқичда инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ҳамда "Жиззах" МИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказилади.


17. Инвестициялаш тўғрисидаги битим Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

объект, инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари, "Жиззах" МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турлари;

инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатлари ва шартлари;

инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Дирекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши юзасидан техник назорат тўғрисидаги ахборотни олиш тартибига оид ҳуқуқлари;

инвестор (инвесторлар) томонидан унинг мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

томонларнинг инвестициялаш тўғрисидаги битим шартларига риоя этилмаганлиги юзасидан жавобгарлиги;

инвестициялаш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

инвестициялаш тўғрисидаги битимни тўхтатиш тартиби;

инвестициялаш тўғрисидаги битимдан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.


18. Инвесторнинг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган ҳуқуқлари, бурчи ва мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;

фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;

режалаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми;

тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.


19. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.


20. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳаси у олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади. Унга инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқиш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар, асослашлар, материаллар илова қилиниши мумкин.

Зарурат бўлганда, Дирекция инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг алоҳида қоидалари бўйича ваколатли давлат органлари хулосаларини сўраб олиши мумкин. Бунда инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқишнинг умумий муддати ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги керак.


21. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.


22. Инвестициялаш тўғрисидаги битим "Жиззах" МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.


23. Инвестор (инвесторлар) ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ, инвестор (инвесторлар) томонидан "Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.


24. Инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши:

инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилган муддати тугаганда;

шахс "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганда;

"Жиззах" МИЗ муддатидан олдин тугатилганда;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.


25. Агар инвестициялаш тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай инвестор рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи юридик шахс сифатида ташкил этган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.


26. "Жиззах" МИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестор томонидан юридик шахс сифатида ташкил этилган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш инвесторнинг сўровига кўра, шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилиши мумкин.


28. Тадбиркорлик субъекти юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

"Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

"Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ер участкаси ажратиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлар.


29. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини "Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича "Жиззах" МИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.


30. Дирекция тадбиркорлик субъекти "Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона органларини хабардор қилади.



V. "ЖИЗЗАХ" МИЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


31. Дирекция тадбиркорлик субъекти "Жиззах" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида барча зарур ҳужжатларни ер участкаси ажратиш учун Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимлигига беради.


32. "Жиззах" МИЗ қатнашчиларига ер участкалари ажратиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.


33. Инвесторга "Жиззах" МИЗ ҳудудида ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Дирекцияга, кейинчалик инвесторга тақдим этиш учун юборилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Тадбиркорлик субъектини "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилишга ихтиёрий тартибда ёки Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра йўл қўйилади ва бу инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши тўхтатилишига сабаб бўлади.

Тадбиркорлик субъектини "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор тадбиркорлик субъектининг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.

Тадбиркорлик субъектини "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан Маъмурий кенгаш қарорига кўра маҳрум қилиш "Жиззах" МИЗ қатнашчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилганда, инвестор (инвесторлар) томонидан инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича асосий мажбуриятлар бажарилмаганда ва уларни бартараф этиш чоралари Маъмурий кенгаш белгилаган муддатларда кўрилмаганда, Дирекция аризасига кўра амалга оширилиши мумкин.

Дирекция "Жиззах" МИЗ қатнашчилари реестрига Маъмурий кенгашнинг тадбиркорлик субъектининг қатнашчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги қарори кучга кирган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектининг "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.


35. Дирекция "Жиззах" МИЗ қатнашчилари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилгани тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Жиззах"

махсус индустриал зонаси қатнашчиларини

рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Масъул орган

Кўриб чиқиладиган масала


Кўриб чиқиш муддатлари


























I босқич: "Жиззах" МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш






























"Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан тақдим этилган инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда кейинчалик ишчи орган орқали "Жиззах" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш




















"Жиззах" МИЗ дирекцияси


5 иш кунида





























































V













Маъмурий кенгаш

Кўриб чиқиш ва "Жиззах" махсус индустриал зонасида ишлаб чиқаришни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш


10 иш кунида





































V













Маъмурий кенгашнинг ишчи органи

Маъмурий кенгаш протоколининг нусхасини инвесторга ёки унинг ваколатли вакилига юбориш


3 иш кунида



























II босқич: "Жиззах" МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш





























Инвестор томонидан тақдим этилган, Дирекция ҳамда Маъмурий кенгашнинг ижобий қарорини олган лойиҳа ташаббускори - инвестор ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битимни кўриб чиқиш








Дирекция


Олинган кундан бошлаб 10 иш кунида
















































V


















Инвестор билан Дирекция ўртасида музокаралар (заруриятга кўра) ўтказиш ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битим тузиш


Инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасининг келишилишига кўра

Дирекция ва инвестор











































V


















Инвестор (инвесторлар) томонидан ўзи ташкил этаётган хўжалик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлган тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш


Инвестициялаш тўғрисида битим имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай

Инвестор











































V


















Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ваколатли органларда ҳисобга қўйиш


Рўйхатдан ўтказувчи органга зарур ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 2 иш кунида

Рўйхатдан ўтказувчи орган











































V


















Тадбиркорлик субъектини "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш кунида

Дирекция











































V


















1. Тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

2. Барча зарур ҳужжатларни ер участкаси ажратиш учун Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимлигига тақдим этиш.


























Рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 кун мобайнида

Дирекция


































          





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси герби


"Жиззах" махсус индустриал зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонаси


ГУВОҲНОМА


Тартиб рақами: N ___



"ЖИЗЗАХ" МАХСУС ИНДУСТРИАЛ

ЗОНАСИ ҚАТНАШЧИСИ СИФАТИДА


га берилди

(гувоҳнома берилган ташкилотнинг номи)


Берилган сана: ____________________

Асос:



("Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгаши қарори санаси ва рақами)

Директор:





(Ф.И.О.)


(имзо, сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 256-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 30-модда