Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2012 й. 282-сон "Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2012 й.

N 282


ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ВА "АНГРЕН" МАХСУС ИНДУСТРИАЛ

ЗОНАСИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 468-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 72-модда