Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2014 й. ПҚ-2203-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2014 й.

N ПҚ-2203



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Республикага айрим турдаги маҳсулотларни олиб киришни янада тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сонли қарорига 2014 йил 1 августдан иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 4 июлдаги

ПҚ-2203-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш

борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сонли қарорига

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сонли қарорининг 1-иловасида:


15-товар гуруҳида:

тўртинчи сатрдан кейин қуйидаги мазмундаги сатр билан тўлдирилсин:


1511


пальма ёғи


25


Бешинчи-олтинчи сатрлар тегишли равишда олтинчи-еттинчи сатрлар деб ҳисоблансин;

олтинчи сатрдан кейин қуйидаги мазмундаги сатр билан тўлдирилсин:


1513 21

1513 29


пальма меваси ёғи


25


еттинчи - ўнинчи сатрлар тегишли равишда тўққизинчи - ўн иккинчи сатрлар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 338-модда