Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 64-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-15-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-22-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.04.2004 й. Қарори (АВ томонидан 24.05.2004 й. 1366-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.05.2004 й.

N 1366

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.04.2004 й.

N 64


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.04.2004 й.

N 2004-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.04.2004 й.

N 01-02/19-22


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган

ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро

молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия

ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари

доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар

(ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 3 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари, шунингдек чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари билан тузилган халқаро шартномалари ва битимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Молия вазири



М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов

*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 21-сон, 253-модда.