Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1999 й. 237-сон "ЎМТ-Радио" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1999 й.

N 237



"ЎМТ-РАДИО" ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикада радиокоммуникацияларнинг замонавий воситалари ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва "Оникс" акциядорлик жамиятининг Motorola Inc. компанияси вакили бўлган Telekom Telekomunikasyon A.S. фирмаси билан биргаликда устав жамғармасидаги улушлар тақсимланадиган, масъулияти чекланган жамият шаклида радиокоммуникациялар воситалари ишлаб чиқариш бўйича "Ўзбекистон- Моторола-Телеком-Радио" ("ЎМТ-Радио") қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги 1-иловага* мувофиқ ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қўшма корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси эҳтиёжларини қондириш учун ва 50 фоизи - ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг иккинчи йилидан бошлаб хорижга экспорт қилиш учун сотилади.


3. "ЎМТ-Радио" қўшма корхонаси радиокоммуникациялар воситалари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва материалларни келтириш бўйича божхона тўловларидан беш йил муддатга озод қилинсин, божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "ЎМТ-Радио" қўшма корхонасининг радиокоммуникациялар ишлаб чиқариш лойиҳасини уни барпо этиш даврида ҳар йилги Инвестиция дастурларига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.