Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1997 й. 501-сон "Сирдарё ГРЭСини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.1997 й.

N 501



СИРДАРЁ ГРЭСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё ГРЭСи энергоблокларининг ишончлилиги ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Сирдарё ГРЭСининг 300 мегаватт қувватли ўнта энергоблокларидан иккитасини, шу жумладан, конденсатор қувурларини тозалаш тизимини реконструкция қилиш ва блокнинг сувни кимёвий тозалаш қурилмасини 45,44 млн. АҚШ долларидан ошмайдиган суммага реконструкция қилиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш:

282 минг АҚШ доллари суммасидаги тендер ҳужжатлари тайёрлашга оид маслаҳат хизматлари - Европа тикланиш ва тараққиёт банки грантлари ҳисобига;

27800 минг АҚШ доллари суммасидаги технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш ва уларни йиғишга оталиқ қилиш - Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳисобига;

17354 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги тайёргарлик ва қурилиш ишлари - Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Асосий қарзни, унинг бўйича фоизларни узиш, шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитига хизмат кўрсатишга доир молиявий чиқимлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки тавсияларига мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан тендер ташкил этсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан қарз олувчи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити бўйича ижро этувчи агентлик этиб белгилансин.


5. Молия вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан кредит битимини ишлаб чиқишни ниҳоясига етказсин.

Энергегика ва электрлаштириш вазири В.Й.Отаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан тузилган мазкур кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит битими бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда Европа тикланиш ва тараққиёт банки тартиботларига мувофиқ муддатларда расмийлаштирсин.


7. Молия вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратиладиган кредит маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уни узиш бўйича агентлик битими тузсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш ва уларни йиғишга оталиқ қилиш юзасидан контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Сирдарё ГРЭСини реконструкция қилиш лойиҳасини 1998 йилги Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


10. Маҳфий.


11. Мазкур лойиҳа бўйича хорижий пудратчилар ва субпудратчилар лойиҳани амалга ошириш даврида:

солиқлар, бож пошлиналари ва йиғимлар (божхона тартиботларини ўтказиш учун бож йиғимларидан ташқари), жумладан, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ қурилиш учун сафарбар қилинган воситаларни олиб келганлик ва қайтариб олиб кетганлик учун солиқлар ва пошлиналар;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича келаётган ходимлар учун якка тартибдаги ва гуруҳли виза ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун консуллик йиғимлари;

Ўзбекистон Республикасидаги турар жойда рўйхатдан ўтказилганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


12. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга яшаш ҳамда республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг буюртманомасига кўра лойиҳа бўйича ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.


14. Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, мазкур лойиҳа бўйича пудратчилар ва субпудратчиларнинг буюртманомаларига кўра келиб тушадиган асбоб-ускуналар ва материаллар, жумладан, қурилиш учун асбоб-ускуналар ва материалларга божхона ҳужжатларини ўз вақтида (кўпи билан уч кунда) расмийлаштирилишини ва уларни белгиланган жойга ҳеч қандай тўсиқларсиз етказиб берилишини таъминласинлар.


15. "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳани комплекс суғурта ҳимоясини таъминлашда ёрдам кўрсатсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов