Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 й. 356-сон "Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий техника, тиббий техникага бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2013 й.

N 356



ЧЕТДАН ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА

ТЎЛОВЛАРИДАН (БОЖХОНАДА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ЙИҒИМЛАРИДАН ТАШҚАРИ) ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН

ЯНГИ ТИББИЙ ТЕХНИКА, ТИББИЙ ТЕХНИКАГА

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР, ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР ВА

САРФЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Четдан олиб киришда 2018 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий техника, тиббий техникага бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Четдан олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 8 майдаги 94-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 18-модда