Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 10.09.2011 й. 26/3-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.09.2011 й. 1948-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2011 й.

N 1948-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.09.2011 й.

N 26/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 2 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқноманинг 8-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлиги учун ҳақ олинмайди".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 392-модда