Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.07.2011 й. 22/3-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.08.2011 й. 1948-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2011 й.

N 1948-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.07.2011 й.

N 22/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2011 йил 26 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар, шунингдек мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)нинг нусхаси мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади".


2. 12-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари".


3. 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларга банкнинг омонат кассаларида шахсий ҳисобварақлар очиш омонат кассаси назоратчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади".


4. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (таъсисчилар, акциядорлар, иштирокчилар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, мижоз таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини банкка тақдим қилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади".


5. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади. Шундан сўнг, мижознинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади".


6. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилаётганда, олдиндан у билан боғлиқ бўлган барча ҳисобварақлар ёпилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобварақни ёпиш мўлжалланаётгани тўғрисида солиқ ва божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса) органларига хабар берилади, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдидаги қарзлари тўғрисида маълумот сўралади. Солиқ ва божхона органлари томонидан банкка хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги хабарнома (маълумотнома) тақдим қилингандан кейин банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади. Шундан кейин, мижознинг фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилган аризасига асосан ҳисобварақни ёпиш кунида қолдиқ тасдиқланган ҳолда ҳисобварақ ёпилади".


7. 52-банддан "ва улардаги тегишли маблағлар қолдиғи "Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари"га кирим қилинганда" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 342-модда